Туркиялик 21 ёшли модель Дилхан Диврикли Таиландда ўтказилган Mister Global 2026 халқаро эркаклар гўзаллик танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда “Türkiye Today” нашри хабар берди.
Танлов финали 10 октябрь куни Бангкок яқинидаги Нонтхабури шаҳрида бўлиб ўтди. Унда турли мамлакатлардан келган иштирокчилар бош соврин учун беллашди. Финал олдидан қатнашчилар қарийб 10 кун давомида махсус оромгоҳда бўлиб, тақдимотлар, фотосессиялар ва турли синовларда иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати якунда Дилхан Дивриклини ғолиб деб топди. Нигериялик Бетел Мбамара иккинчи, филиппинлик МЖ Ордиляно эса учинчи ўринни эгаллади.
Маълум қилинишича, Диврикли Брюсселда яшайди, унинг оиласи эса Туркиянинг Афёнкараҳисар вилоятидан. У тўрт тилни билади ва аввал Туркияда ўтказилган Top Model of Türkiye танловида ҳам ғолиб бўлган.
Модель моделликдан ташқари, кино санъатига ҳам қизиқади ва келажакда актёрлик фаолиятини бошлашни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Mister Global халқаро эркаклар гўзаллик танлови 2014 йилдан бери ўтказиб келинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!