Истанбул шаҳрида Ўзбекистон вакили Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Енидогу” мактабига ташриф буюрди. Ташриф давомида таълим муассасаларининг ўқитиш услублари билан танишилиб, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф чоғида таълим сифати, ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш ва уларда мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ёндашувларга эътибор қаратилди.
Учрашувларда таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, мактаб ўқувчилари, талабалар ва педагоглар учун янги имкониятлар яратиш бўйича келишувга эришилди.
Таълим соҳаси Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Томонлар ушбу соҳадаги алоқаларни ривожлантириш орқали ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш ҳамда икки халқ ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашни кўзламоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!