Жанубий кореялик ижодкор, "Кальмар ўйини" сериали юлдузи Ли Жон Же "Юлдузлар жанги: Итоаткор" сериалидаги бош ролни ижро этади.
Янги лойиҳада Жон Же билан бирга Аманда Стенберг ва Жоди Тернер Смитлар ҳам кўриниш беради. Сериалга Лесли Хедланд режиссёрлик қилиши кутилмоқда. Сериалнинг тақдимот санаси эса ҳали ошкор қилинганича йўқ.
"Юлдузлар жанги: Итоаткор" сериалининг суратга олиш ишлари жорий йилнинг охирида Лондон шаҳрида бошланиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, актёр Ли Жон Же "Кальмар ўйини" сериали тақдимотидан кейин оламшумул машҳурликка эришган эди. "Кальмар ўйини" Netflix тарихдаги энг машҳур лойиҳага айланган ва платформага 900 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда олиб келган. Жорий йилнинг 12 июнь куни сериалнинг иккинчи мавсуми ҳам суратга олиниши айтилган эди. Аммо, унинг қачон тақдим этилиши номаълумлигича қолган. Сериал режиссёри Хван Дон Хёк биринчи мавсумнинг бош қаҳрамони Сон Ки Хун (Ли Жон Же) иккинчи мавсумда ҳам иштирок этишини айтиб ўтган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!