Киев оршанбага ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путиннинг Кремл қароргоҳига иккита дрон билан зарба беришга уринди.
“Иккита учувчисиз самолёт Кремлга қаратилган эди. Ҳарбий ва махсус хизматлар томонидан радар назорати тизимларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида амалга оширилган ҳаракатлар натижасида қурилмалар ишдан чиқарилган”, – дейилади хабарда.
Дронларнинг қулаши ва Кремл ҳудудида дрон парчаларининг тарқалиши натижасида қурбонлар ва моддий зарар кўрганлар бўлмаган.
“Россия президенти зарар кўрмади, унинг иш жадвали ўзгармади, одатдагидек давом этмоқда” – деб таъкидлайди матбуот хизмати.
Кремлда Киев режимининг ҳаракатлари режалаштирилган террорчилик ҳаракати ва Россия федерацияси президентига суиқасд деб номланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!