$
11997.83 UZS
18.19
167.31 UZS
-0.21
13967.87 UZS
66.7
31° Кечаси 18°

Кун тарихи: Муҳаммад Али ва Жим Керри ҳақида сиз билмаган ҳақиқатлар

10:24 / 17.01.2024

Ҳаёт давом этар экан, ҳар куни ўлим ва туғилиш динамикаси давом этади. Тарих эса хотираларда муҳрланишни истаган инсонларни саҳифаларига жойлаб қолади. 17 январь тарихига назар ташлар эканмиз, бу санада дунёга келган икки машҳур шахс ҳаёти ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишни истадик. Уларнинг бири бутун дунёга кучи, иродаси ва одамийлиги билан танилган ҳамда енгилмас, деб тан олинган боксчи Муҳаммад Али. Шунингдек, болалигидан қийинчиликда ўсиб, ҳаётий ҳақиқатларни юмор ортига яширган актёр Жим Керридир.

Велосипед ўғриларини тутиш учун боксчи бўлган спортчи

Муҳаммад Али замонавий бокснинг асосчиси ҳисобланади. У олиб борган жанглар жанговар санъатнинг бир тури ҳисобланади. Унинг “Капалакдек учиб, аридек чақ” деган ибораси замонамизнинг кўплаб боксчиларига ўрнак бўлди. Муҳаммад Али (туғилгани Муҳаммад Али; асл исми Касциус Марселус Клей) 1942 йил 17 январда Луисвилда ( Кентукки, АҚШ)да туғилган. 1964 йилда Ислом динини қабул қилганида исмини ўзгартирган.

Уни боксга олиб келган нарса велосипедини ўғирлаган жиноятчилардан ўч олиш истаги бўлган. Касциус боксчи бўлиб етишди ва тезда муваффақиятларга эришди.

У 1960 йилда катта спортга келди ва дарҳол енгил вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионига айланди.

Шу пайтдан бошлаб спортчининг зафарли юриши бошланди. У ўтказган 31 та профессионал жанглар орасида 10 йил давомида бирорта ҳам мағлубият билмаган, жами умрида 61 та жангдан бор-йўғи 5 тасида мағлуб бўлган. Muhammad Али 1964-1974 йилларда профессионал оғир вазн тоифаларида бир неча бор жаҳон чемпиони бўлган.

1999 йилда у “Аср спортчиси” унвонига сазовор бўлди. Муҳаммад Али 1981 йилда спортни тарк этди негаки у Паркинсон касаллигига учраган эди.

У касаллик билан курашни ўзининг энг қийин кураши деб атади. Боксни тарк этгач, Муҳаммад Али ижтимоий ва сиёсий фаолият билан шуғулланган, ЮНИСEФнинг эзгу ният элчиси вазифасида ишлаган. Муҳаммад Али 2016 йил 3 июнь куни Скотсдейлда (Аризона, АҚШ) вафот этди.


Жим Керри- кулгу ортидаги заҳмат

Асил исми Жеймс Эугене бўлган Жим Керри 1962 йил 17 январда Канаданинг Нюмаркет шаҳрида (Онтарио) туғилган. Жим оиладаги уч фарзанднинг энг кичиги эди. Уларнинг оиласи камбағал яшар эди, болалар эрта пул топиш мақсадида ёшлигидан ишлашга мажбур бўлган. Жим ўйнашни, юзини грим қилишни яхши кўрарди, баъзи машҳурларга тақлид қилишга ҳаракат қилган. Жим ўн беш ёшида Юк-Юк клубида чиқиш қила бошлади ва тўрт йилдан сўнг Лос-Анжелесга бориб комедия шоуларида қатнаша бошлади.

 

Унга вақти-вақти билан фильмларда кичик ролларда ўйнаш таклифлари ҳам бўлган, бироқ уларда у ўзининг барча истеъдодларини тўлиқ намоён эта олмади. Koмедия актёри сифатида у илк бор 1994 йилда “Уй ҳайвонлари детективи” фильмидарол ижро этди. Фильм сценарийси ҳам Жим томонидан ёзилган. Фильм томошабинлар орасида катта муваффақият қозонди ва Жим Керри бир кечада машҳур бўлди. Шундан сўнг, Керри яна бир қанча муваффақиятли фильмларда роль ўйнади: “Ниқоб”, “Кабелчи”, “Ёлғончи’, “Брюс Қодир”, “Беғуборлик ақлнинг абадий қуёши”, “33 бахтсизлик”, “Жаноб Поппернинг пингвинлари”.

Актёрнинг комедик роллари орасида бутун дунё томоша қиладиган суғурта агентининг ҳаёти ҳақидаги “Трумен шоуси” трагедиясидаги роли алоҳида ажралиб туради. 2008 йилда Жим «Хортон» мултфилми дубляжида ўзини синаб кўрди. Шунингдек, ҳозирда турли телекўрсатувларда қатнашиб, турли телевизион лойиҳаларда вокалчи сифатида иштирок этади. Бугунги кунда Жим Керри ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.

 


Қизиқарли


														
														ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

Бу кўрсаткич 2022 йил Қатар чемпионатига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлса-да, умумий таъсир динамикаси пасайиб бораётганини к…
18:04 / 21.03.2026

														
														Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Тадқиқотда инсонларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси, ишонч, хавфсизлик ва келажакка ишонч каби омиллар баҳоланган. Мутахассисла…
08:29 / 04.02.2026

														
														ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

Бу ҳақда SI тизимларини таққослаган LifePrompt компанияси ҳисоботида қайд этилган.
16:04 / 22.01.2026

														
														ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

OpenAI компанияси ChatGPT чатботининг бепул версияси ва Go моделига реклама киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда OpenAI расмий…
14:17 / 18.01.2026

														
														2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

Дунёнинг энг бой 20 нафар миллиардерининг жами сармояси тахминан 3,8 триллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич дунёдаги ак…
15:45 / 15.01.2026

														
														Энди ChatGPT одамларга иш топишда кўмаклашади

Энди ChatGPT одамларга иш топишда кўмаклашади

Маълум бўлишича, янги функция ChatGPT'ни кундалик вазифаларни ҳал қилишда универсал иловага айлантиришга қаратилган навбатда…
17:22 / 14.01.2026

														
														Yandex Alisa энди ўзбекча гаплашад

Yandex Alisa энди ўзбекча гаплашад

Энди фойдаланувчилар Алисага ўзбек тилида савол беришлари мумкин ва у русча ёки ўзбекча жавоб бера олади.
09:45 / 24.09.2025

														
														Бугун “Iphone” янги қурилмаларининг тақдимоти бўлиб ўтади

Бугун “Iphone” янги қурилмаларининг тақдимоти бўлиб ўтади

Маросимда Iphone 17 модели ҳам тақдим этилиши кутилмоқда
19:36 / 09.09.2025

														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

Бу ҳам қизиқ

4 ойда 24 мингдан зиёд хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган

4 ойда 24 мингдан зиёд хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган

2026 йилнинг январь–апрель ойларида жами 24 176 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
17:15 / 29.05.2026
Фарғона ва Наманганда 2 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний дори воситалари аниқланди

Фарғона ва Наманганда 2 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний дори воситалари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Фарғона ва Наманган вилоятлар…
07:39 / 30.05.2026
Андижонда Damas ёниб кетди

Андижонда Damas ёниб кетди

Damas русумли транспорт воситасининг электр симларидан чиққан қисқа туташув оқибатида yнинг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
18:42 / 28.05.2026
Ўзбекистонда қидирувда бўлган эркак АҚШдан депортация қилинди

Ўзбекистонда қидирувда бўлган эркак АҚШдан депортация қилинди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда АҚШнинг Тошкентдаги…
17:02 / 26.05.2026
Ўзбекистонда докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади

Ўзбекистонда докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади

Ўзбекистонда устувор йўналишларда таҳсил олаётган докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади.
08:27 / 26.05.2026
Қурбон ҳайити ва дам олиш кунларида қайси тиббиёт муассасалари ишлайди?

Қурбон ҳайити ва дам олиш кунларида қайси тиббиёт муассасалари ишлайди?

Аҳоли асраш, хусусан, байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни …
17:12 / 26.05.2026
Солиқ инспекциясида коррупция ҳолати фош этилди

Солиқ инспекциясида коррупция ҳолати фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИИВ б…
10:15 / 26.05.2026
Тошкентда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро…
12:13 / 26.05.2026
Рақобат қўмитаси Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат нархларини асоссиз оширмасликка чақирди

Рақобат қўмитаси Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат нархларини асоссиз оширмасликка чақирди

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ҳамда республика ҳудудларидаги савдо комплексларига Қурбон ҳайити арафасида нархлар …
11:13 / 26.05.2026
Кичик бизнес учун эълон қилинган янги енгилликлар тадбиркорлар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

Кичик бизнес учун эълон қилинган янги енгилликлар тадбиркорлар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

Кўп йиллардан буён бизнес вакиллари ҚҚСга ўтишдаги 1 миллиард сўмлик чегара пастлиги, мураккаб солиқ тизими ҳамда ортиқча те…
11:00 / 29.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!