$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

Малака сертификати олган педагогларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланади

09:04 / 23.05.2023

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Унда тизимни таркибий мақбуллаштириш, замонавий дастурларни жорий қилиш, ходимларни рағбатлантириш чоралари борасидаги режалар муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, бошланғич синфларда хорижий тажриба асосида янги ўқув дастури жорий қилинади. Юқори синфларда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилиб, дастурларнинг фанлараро ва синфлараро интеграцияси таъминланади.

Бунда 11 та мажбурий ва 2 та танлов фани татбиқ этилади. Янги ўқув йилидан информатика фани 1-синфдан ўргатилади.

Ҳозирда мавзуларнинг 70 фоизи кундалик ҳаёт билан боғланмаган. Энди фанларнинг амалий машғулотлар улуши 40 фоиздан 60 фоизгача оширилади.

Бунда мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.

Мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида педагогларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади. Яъни, ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажор сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади.

Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш бўйича синовлар 2 босқичда ташкил этилади. Биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани бўйича билими, иккинчисида педагогик маҳорати баҳоланади. Малака сертификати олган педагогларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланиши мумкин.

Шунингдек, боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024-йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Умумтаълим мактабларига бюджетдан ташқари маблағлардан эркин фойдаланиш ҳуқуқи берилгани уларнинг моддий аҳволини яхшилаш ҳамда ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш имконини бермоқда. Энди бу тартибни боғча ва ихтисослашган мактаблар учун ҳам татбиқ этиш мўлжалланмоқда.

Малакали раҳбарлар муҳитини шакллантириш мақсадида ҳудудларда энг тажрибали директорлардан иборат “Директорлар кенгаши” ташкил этилади. Энди мактаб директорлари лавозимга мазкур кенгаш тавсияси билан очиқ танлов асосида тайинланади.

Шунингдек, вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Хусусий мактабларни ташкил қилишда қўйилган талаблар енгиллаштирилади.

Йиғилишда болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, хусусий секторни жалб қилган ҳолда замонавий тўгараклар очиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, тизим фаолиятини трансформация қилиш, ўқитувчиларнинг малакаси ва рағбатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.


Бу ҳам қизиқ

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ўтказилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ўтказилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади. Келаси йилдан 4-синф ўқувчиларининг олимпиада туман бос…
14:14 / 30.09.2026
Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термиз шаҳрида Damas автомобилида 21 нафар вояга етмаган бола олиб кетилаётгани аниқланди. Болалар хусусий оилавий боғча тар…
15:42 / 30.09.2026
Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

Қонун билан 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига текканлик ҳамда унга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усул…
12:24 / 02.10.2026
Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026
4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026
Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар таркибидаги шакар миқдори ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар жорий этилиши режалаштир…
16:19 / 30.09.2026
Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Болалар омбудсма…
15:00 / 03.10.2026
Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026
Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Мактабгача таълим муассасаларида ўйин орқали таълим беришга қаратилган янги дастур йил якунига қадар 38 мингдан ортиқ боғчан…
14:32 / 30.09.2026
Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

2026 йил 5–6-октабр кунлари Тошкент шаҳрида «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2026» халқаро тадбири доирасид…
14:42 / 03.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!