Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланишича, жорий йилнинг олти ойида Тошкент шаҳрида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар камайиб, 230 та маҳаллада жиноят содир этилмаган, 332 та маҳаллада эса уларнинг сони кескин қисқарган.
Сергели туманида ҳам бу борада ижобий натижалар кузатилди. Аввал криминоген вазияти оғир деб баҳоланган 29 та маҳалла “яшил” тоифага ўтди, 17 та маҳаллада эса бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Шу тариқа Сергели пойтахт туманлари орасида энг яхши натижалардан бирини қайд этди.
Йиғилишда Ўзгариш маҳалласидаги профилактика тажрибасини оммалаштириш, тумандаги қолган маҳаллаларни ҳам “яшил” тоифага ўтказиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда ёшлар билан ишлашнинг янги ёндашувларини жорий этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!