$
11979.83 UZS
-1.98
164.99 UZS
-0.14
13904.99 UZS
25.26
31° Кечаси 18°

Меъёридан ортиқ сув ичиш зарарлари ҳақида биласизми?

20:30 / 06.05.2022

Танадаги ҳар қандай дардни даволаш, вазн ташлашдан то касалликка чалинмаслик учун бериладиган энг универсал тавсия “сув ичинг” деган ибора бўлиб қолди. Лекин сув ичиш доим ҳар бизга фойда келтирадими?

Буйраклар соатига тахминан 800-1000 мл.литр сувни қайта ишлашга қодир. Агар бу миқдор ошиб кетадиган бўлса, у ҳолда танадаги натрий баланси бузилади. Сув “мастлик” қон босимини тартибга солишни қийинлаштиради, бу эса мия фаолиятига, комага ва ҳатто ўлимга олиб келади. Бундан ташқари, шифокорларнинг таъкидлашича, ортиқча сув ичиш сувсизланиш каби хавфли. Айниқса буйрак билан боғлиқ муаммога эга инсонлар учун.

Вояга етган инсон кунига уч-тўрт литрдан ортиқ сув ичмаслиги керак.

Ҳатто бугунги кунда болалар ҳам кунига 2,5 литр сув меъёри ҳақида билишади. Шифокорлар мунтазам равишда тананинг ишлашини осонлаштириш учун кўпроқ суюқлик ичишни тавсия қиладилар, чунки инсон организми, сиз билганингиздек, 70-80 фоиз сувдан иборат. Суюқлик қоннинг меъёрий таркиби, миянинг озиқланиши, токсик моддаларни танадан олиб ташлаш ва ошқозон-ичак йўли фаолияти яхшиланиши учун зарурдир.

Сув ёрдамида вазн йўқотиш ҳам анча осонроқ ва ёшликни сақлаб қолади. Лекин биз кутган юқоридаги натижаларга эришиш учун ҳам сув ичиш тартиби ва миқдорини билиш керак.

Дарҳақиқат, бугунги кундаги машҳур тавсиялардан бири кунига 1,5-2 литр сув ичишдир. Кун давомида физиологик ҳолатлар, кўз ёши ёки терлаш орқали танадаги сувнинг маълум миқдорини чиқариб юборамиз. Унинг ўрнини тўлдириш албатта зарур. Лекин барчага тана хоҳишига кўра сув ичишни тавсия этилади. 1,5-3 литр сув бу умумий айтилган миқдор бўлиб, уни организмнинг талабидан келиб чиқиб истеъмол қилиш керак. 

Мутахассислар танага нисбатан сув миқдорини ҳисоблашда мисол тариқасида 60 кг вазнга эга инсон 2,4 литр сувни кун давомида ичиши курак. Яъни 1 кг вазнга 40 мл сув тўғри келади. Тананинг эҳтиёжи об-ҳавога қараб ўзгариб туришига аҳамиятли бўлинг.

Буни ҳисоблашнинг нима кераги бор?

Ортиқча сув соғлиғингизга салбий таъсир қилади. Ҳаддан ташқари кўп суюқлик истеъмол қилинганда буйраклар ва юракка юк кучаяди, овқат ҳазм қилишда муаммолар юзага кела бошлайди. Сув билан жуда эҳтиёт бўлиш зарур.

Назоратсиз қабул қилинган суюқликнинг кўплиги аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Аксарияти ичак касалликларига сабаб бўлади. Тарихда бундай воқеалар кўп кузатилган. Улардан бири британиялик Жаклин Хенсен 2 соат ичида 4 литр сув ичиб, мия шишишидан вафот этган. Ишдан келган бу аёл телевизор томоша қилиб ўзи билмаган ҳолда ёнидаги идишда турган 4 литр сувни ҳўплаб 2 соат ичида ичади ва ўзини ёмон ҳис қила бошлайди. Боши оғрийди ва қайт қилади. Қисқа вақт ичида ҳушидан кетади. Танадаги сув миқдори кўпайгани сабабли юқоридаги ташхис билан вафот этади.

Яна бир ҳолат: Калифорниялик Женнифер Странге ноодатий мусобақада иштирок этишга қарор қилди. Бу ким кўп миқдордаги сувни тез ичишига бағишланган беллашув эди. У рекордни янгилади, яъни 6,5 литр сувни ичди. Аммо орадан 5 соат ўтгач, у сувдан заҳарланиб вафот этди. Ушбу хавфли мусобақани ўтказаётган радиостанция ходимлари ишдан бўшатилди.

Оқибатлари ўхшаш яна бир ҳолат Буюк Британияда қайд этилган. Туманли Албионда яшовчи 44 ёшли бемор оғриқ қолдирувчи дори ичишдан қўрқиб, тиш оғриғини йўқотиш учун 8 соат ичида 10 литр совуқ сув ичганлиги сабабли шифохонага ётқизилган. Мувофиқлаштириш ва нутқ билан боғлиқ муаммолар сабаб, у маст инсон каби ҳолатга тушади. Лекин текширувлар олиб борилганида спиртли ичимликларни аниқланмади. Маълум бўлишича, мия тўқималарида электролитлар мувозанатининг бузилиши сув билан заҳарланиш туфайли юзага келган. Маълум бўлишича, эркак уч кун кетма-кет 10 литр сувни ичган. Бу юрак ва бошқа тана аъзолари дош бера олмаган.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар организмга кириб келган сувни буйрак фильтрдан ўтказишга улгурмайди ва юқоридаги каби оқибатлар содир бўлади.
 


Лайфстайл


														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

														
														Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Секин ҳаёт (slow living) нима?“Slow living” — бу ҳар бир кунни, ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир дақиқани онгли равишда яшаш фалса…
12:18 / 26.05.2025

														
														Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекаси бўлиш — бу оддийликда мукаммаллик яратиш санъатидир. Уй бекалари — оиланинг юраги, муҳитнинг меъмори.
15:19 / 30.04.2025

														
														“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсумида собиқ полиция ходими Хван Чжун-Хонинг онаси ролини ижро этган актриса Ли Жу-ши…
09:46 / 04.02.2025

														
														Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Балансли нонушта қилиш яхшироқ умумий овқатланиш билан боғлиқ бўлиб, танангизни руҳий ва жисмоний қийинчиликларни енгиш учун…
13:32 / 25.01.2025

														
														Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Флагман нафақат инновацион камера, балки одатий стандартларни ўзгартирувчи ноёб орқа панель дизайнини ҳам олади.
11:13 / 25.01.2025

														
														Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Санкт-Петербургдаги Luxury World Spa компанияси “Криптосауна” лойиҳасини тақдим этди. Янги маҳсулот ASIC (криптовалюта қазиб…
10:35 / 25.01.2025

														
														Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ушбу тадқиқот амалга оширилгандан сўнг ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ошган.
15:29 / 18.01.2025

Бу ҳам қизиқ

Бугун, 15 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 15 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с …
09:15 / 15.06.2026
Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Тошкент халқаро инвестиция форуми расмий ҳомийларини эълон қилди

Форум 16–18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи инвесторлар, халқаро бизнес…
18:18 / 15.06.2026
16 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

16 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдиро…
16:20 / 15.06.2026
Ўзбекистонда ОАВлар уч йилга фойда солиғидан озод этилиши мумкин

Ўзбекистонда ОАВлар уч йилга фойда солиғидан озод этилиши мумкин

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига т…
17:32 / 13.06.2026
5-Тошкент халқаро инвестиция форумида (ТИИФ-2026) Платинум ҳомий сифатида иштирок этмоқда

5-Тошкент халқаро инвестиция форумида (ТИИФ-2026) Платинум ҳомий сифатида иштирок этмоқда

Жаҳон миқёсида энергетика трансформацияси жадаллашаётган бир даврда дунё мамлакатлари энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш, иш…
18:00 / 15.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозни оширди

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозни оширди

Жаҳон банкининг 2026 йил июнь ойида эълон қилинган “Глобал Economic Prospects” ҳисоботига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти бўйич…
15:39 / 14.06.2026
Жиззахда 20 миллион сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги бор ота меҳмонхонада топилди

Жиззахда 20 миллион сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги бор ота меҳмонхонада топилди

Жиззах вилоятида алимент тўловларидан 20 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бўлган фуқаро меҳмонхонада яширинган вақтида қўлга…
12:41 / 13.06.2026
Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилг…
18:08 / 15.06.2026
Ангренда 344 марта қоидабузарлик содир этган Spark аниқланди

Ангренда 344 марта қоидабузарлик содир этган Spark аниқланди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини 344 марта бузган Spark автомобили аниқланди
10:50 / 13.06.2026
Тошкентга кириб келаётган 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Тошкентга кириб келаётган 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16:11 / 15.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!