Бу гапларни Президент Шавкат Мирзиёев ўзи раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатлари ҳамда йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтди.
Йиғилишда қайд этилдики, 2026-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсган. Инвеститсиялар ҳажми 28 миллиард доллар, экспорт эса 14,4 миллиард долларни ташкил этган. Шунингдек, Фитч ва Моодйъс халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини бир поғонага оширган.
Президент 40 миллион аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун мамлакат иқтисодиёти йилига 9–10 фоиз ўсиши зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, раҳбарларга фақат ҳисобот бериш эмас, балки янги иқтисодий захираларни ишга солиш ва глобал вазиятдаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда қўшимча ссенарийлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!