$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

Мирзиёев ЕОИИнинг навбатдаги саммитида аъзо давлатлар раҳбарларига қатор таклифларини билдирди

17:02 / 27.05.2022

Бугун, 27 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлат раҳбарлари, ЕОИИда кузатувчи давлатлар – Куба ва Ўзбекистон президентлари ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович иштирокида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоконференция шаклида йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда кузатувчи давлат вакили сифатида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳам сўз берилди.

Мирзиёев мазкур ташкилот билан Ўзбекистон кузатувчи сифатида ҳамкорлик алоқаларини давом эттираётганини, мамлакт ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари қатор таклифларни ҳам илгари сурди. Жумладан, ЕОИИ доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш, ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатларда ишчи кучини жалб қилиш соҳасидаги тартибларни соддалаштириш ҳамда аъзо ва кузатувчи давлатларда йўловчи ташишни тўлиқ тиклаш масаласини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Мирзиёев, шунингдек, ЕОИИга кузда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича форум ўтказишни таклиф қилди.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида истиқболдаги иқтисодий режалар ҳақида ҳам тўхталиб, логистика масаласига ҳам тўхталди.  

– Ўзбекистон яқин келажакда Қирғизистон ва Хитой билан темир йўл қуриш лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Жанубий Осиё бозорига энг қисқа муддатда чиқиш учун Трансафғон темир йўли қурилишида ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишга тайёр, – деди Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари озиқ-овқат ва хом ашё экспортига қўйилган тақиқларнинг Ўзбекистонга таъсири бўлмаслигига ишонишини таъкидлади.


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Бугун Президент Администрацияси раҳбари Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби билан учрашди. Унда ўзаро алоқаларни ривожлантириш м…
09:13 / 22.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақт…
11:20 / 20.09.2026
Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026
CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

АҚШнинг CНН, Политиcо ва МС НОW нашрлари журналистларининг Оқ уйга кириши чеклангани ортидан Президент Доналд Трамп ва унинг…
10:16 / 22.09.2026
Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юз…
12:16 / 22.09.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан онлайн мурожаат қилиш имконини берувчи портал ишга туширила…
12:22 / 22.09.2026
ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!