Тошкент метрополитенида 21-сентабр куни йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу куни метро хизматларидан 1 млн 181 минг 581 нафар йўловчи фойдаланган.
Аввалги рекорд 14-сентабр куни қайд этилган бўлиб, ўшанда метрополитенда 1 млн 165 минг 550 нафар йўловчи ташилган. Янги кўрсаткич аввалги рекорддан 16 минг 31 нафарга кўп.
Мутахассислар мониторинги йўловчилар оқими ўсишда давом этаётганини кўрсатмоқда. Мавжуд кўрсаткичлардан келиб чиқиб, октабр ойида Тошкент метросида бир кунда ташиладиган йўловчилар сони 1,2 миллион нафарга етиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан метрополитенда 1 миллион 200 мингинчи йўловчини аниқлаш ва унга махсус имтиёз ёки совға тақдим этиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15-сентабр куни Тошкент шаҳар автобусларида ҳам йўловчи ташиш бўйича рекорд қайд этилганди. Ўша куни автобуслардан 1 млн 520 минг 113 нафар йўловчи фойдаланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!