Диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши 2026 йил 3-декабрь куни Тошкент шаҳар судида кассатсия тартибида кўриб чиқилади. Бу ҳақда суд мажлислари жадвалида маълум қилинган.
Мубашшир Аҳмаднинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ ҳам Фаcебоок саҳифасида суд мажлиси ҳақида хабар берди. Унинг маълум қилишича, 3 декабрь куни соат 15:30 да Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг кассатсия инстансиясида ҳимоя томонининг шикояти кўриб чиқилади.
Адвокатнинг билдиришича, ҳимоя томони аввалги суд қарорини қайта кўриб чиқиш ҳамда Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 156-моддаси 2-қисми бўйича эълон қилинган айбловлар юзасидан оқлов ҳукми чиқаришни сўрамоқда.
Маълумот учун, 2025 йил 8-октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ҳукми билан Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ҳамда 244-3-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Суд унга Жиноят кодексининг 57, 59 ва 61-моддаларини қўллаган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Жазо умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.
3-декабрь куни бўлиб ўтадиган кассация судида аввалги ҳукм юзасидан берилган шикоят кўриб чиқилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!