Иккинчи энг енгил вазнда (55 кг) ИБФ ва WБА Супер камарлари соҳиби, ўзбекистонлик 28 ёшли чарм қўлқоп устаси Муроджон Аҳмадалиев WorldBoxingNews талқинига кўра, дунёнинг энг кучли 50 нафар боксчилари рейтингига киритилди.
Қайд этиш мумкин, Аҳмадалиев мазкур рейтингда 35-ўриндан жой олган бўлиб, боксчимиз британияликлар — Жош Тейлор ва Каллум Смит, америкалик Калеб Плант сингари таниқли боксчилардан юқорида бормоқда.
Бундан ташқари, ушбу рейтингдан ўрта вазнда WБО чемпиони, 14-ноябр куни ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилган қозоғистонлик Жанибек Алимханулининг илк бор жой олди (49).
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!