$
12058.45 UZS
-27.11
164.04 UZS
-0.48
13818.98 UZS
-51.62
31° Кечаси 18°

Намангандаги “Гуллар фестивали” маҳаллий бюджетга қанчага тушяпти?

17:29 / 23.05.2022

Жорий йил 22 май куни Наманганда 61-Халқаро гуллар фестивали бошланди.

15 кун давом этадиган анъанавий байрамда Хитой, Япония, Корея, Туркия, Россия, Ҳиндистон каби хорижий мамлакатлардан келган меҳмонлар ва журналистлар иштирок этмоқда.

Мазкур типдаги халқаро тадбирлар ўз-ўзидан бюджетдан катта маблағларни талаб қилади.

Жумладан, Ҳукуматнинг 2022 йил 2 февралдаги қарорига мувофиқ “Халқаро гуллар байрами фестивали”ни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағларидан қопланади.

Мазкур тадбир учун вилоят ҳокимлиги 1 млрд 78 млн сўм, Наманган шаҳар ҳокимлиги эса 200 млн сўм ажратган.

Жумладан, Наманганда 22 май – 5 июнь кунлари халқаро “Гуллар фестивали”нинг 61 йиллигини юқори савияда ўтказиш мақсадида, вилоят мусиқали драма театри саҳнасида Рус миллий драма театрининг спектакль тамошаларини ташкил этиш ва Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг ҳамда Рус миллий драма театрининг ижодий ва техник жамоасини кутиб олиш харажатлари ва бошқа харажатлар учун вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Наманган вилоят маданият бошқармасига 364,5 миллион сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, мазкур тадбирни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Наманган шаҳар маҳаллий бюджетига 714 млн 547 минг сўм маблағ ажратилган.

Бундан ташқари жорий йил 18 май санасида имзоланган Наманган шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан шаҳар марказий кўча, хиёбонлар ҳамда “З.М.Бобур” номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, байрамона безатиш ҳамда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида ташқи ёритиш иллюминацион тармоқларини тортиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар учун шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил захира жамғармаси ҳисобидан 200 миллион сўм маблағлар шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ажратилган.

Гарчи Ҳукумат қарори билан ушбу тадбирнинг молиявий манбаси “маҳаллий бюджет маблағлари” эканлиги кўрсатиб ўтилган бўлса-да, вилоят ҳокими Ш. Абдураззоқовнинг 11 апрелдаги қарорига кўра, фестивалга тайёргарлик кўришга Наманган вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳам жалб қилинади.

Бу эса ўз навбатида тадбирларга сарфланаётган пулларнинг сарфланиши юзасидан ўтказиладиган назорат шаффофлигига путур еткизади.

Шунингдек, фестивал доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари тегишли тартибда диплом, ҳайкалча ва қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

Олий ўрин (2 нафар) – автомобиль;

1-ўрин (2 нафар) – қимматбаҳо совғалар;

2-ўрин (2 нафар) – қимматбаҳо совғалар;

3-ўрин (2 нафар) –  қимматбаҳо совғалар:

“Қадимий сулола давомчиси” – қимматбаҳо совғалар;

“Янги гул нави яратган гулчи” – қимматбаҳо совғалар;

“Энг ёш гулчи” – қимматбаҳо совғалар;

“Энг яхши гул композицияси” – қимматбаҳо совғалар;

“Энг яхши гулчи мактаби гулчиси” – қимматбаҳо совғалар;

“Энг кўп гул етиштирган гулчи” – қимматбаҳо совғалар;

“Гул парадида энг яхши безатилган автомашина” – қимматбаҳо 

совғалар.

Шунингдек, тақдирлаш маросимида молиявий ҳолатдан келиб чиқиб, ғолиблар сони ва совғалар миқдорига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаган.

Ташкилотчилар, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган гулчиларни тақдирлаш учун мустақил равишда махсус мукофотлар таъсис этишлари мумкин.

Шунингдек, тадбир доирасида кўрсатиладиган (сарфланган пулларни расмийлаштиришнинг имкони бўлмаган) хизматлар қуйидагича:

– фестивал доирасида тадбир бўлиб ўтаётган ҳудудлардан ўтувчи автомобил йўллари Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан транспорт воситалари учун ёпилган ва бу ҳақда огоҳдантирувчи йўл белгиларини ўрнатилган.

– вилоят мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда вилоятдаги корхона, ташкилот ва бошқармалар фестивал доирасида Наманган шаҳрининг асосий кўчаларида махсус гуллар билан безатилган 150 та автомашиналаридан иборат “Байрам паради”ни ташкил этишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда ўтказилган “Бойсун баҳори” фестивалига сарфланган маблағлар юзасидан материал эълон қилинган эди.


Бу ҳам қизиқ

Машҳур хонанда “ахлоқсиз контент” учун 74 дарра жазога тортилди

Машҳур хонанда “ахлоқсиз контент” учун 74 дарра жазога тортилди

Эронлик хонанда Паросту Аҳмадий ва унинг жамоасининг 8 нафар аъзоси 2024 йилда YouTube орқали намойиш этилган концерти сабаб…
15:24 / 19.06.2026
Сирдарё вилоятида ўзининг танишига қалбаки АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган шахс фош этилди

Сирдарё вилоятида ўзининг танишига қалбаки АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган шахс фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Боёвут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Т. …
11:02 / 20.06.2026
Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп қайси давлатлар харид қилмоқда?

Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп қайси давлатлар харид қилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажми қари…
16:05 / 20.06.2026
Андижонда қарийб 2,5 кг гашиш моддаси мусодара қилинди

Андижонда қарийб 2,5 кг гашиш моддаси мусодара қилинди

Наманган ва Марғилон шаҳарларида яшовчи, 1970, 1981 ва 1984 йилларда туғилган 3 нафар фуқарога тегишли 2 кг гашиш моддаси бо…
17:03 / 19.06.2026
Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида автобус ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. “Тошшаҳартрансхизмат” А…
09:48 / 22.06.2026
Ургутда қарийб 27 минг долларлик “гашиш”ни сотаётган шахслар қўлга олинди

Ургутда қарийб 27 минг долларлик “гашиш”ни сотаётган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганликда гумон қилинган у…
09:53 / 22.06.2026
Навоийда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди

Навоийда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди

Навоий вилоятида юк автомашинасини жарима майдонидан чиқариб олиш мақсадида ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган ҳайдовчи қўл…
14:31 / 21.06.2026
Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзолангани муносабати билан баёнот

Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзолангани муносабати билан баёнот

Ўзбекистон Республикаси Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланганини …
14:41 / 19.06.2026
Боливияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Боливияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Бугун, 20 июнь куни Боливия президенти Родриго Пас мамлакатда давом этаётган оммавий норозилик намойишлари фонида фавқулодда…
15:59 / 20.06.2026
Ҳусанов Мбаппени ортда қолдирди

Ҳусанов Мбаппени ортда қолдирди

Абдуқодир Ҳусанов тезлик бўйича Килиан Мбаппени ортда қолдирди.
15:55 / 21.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!