Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Бостандиқ туманида жойлашган барак типидаги турар жой биносида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида беш киши, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароси — Т.И. ва К.Е. ҳалок бўлди.
Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Марҳум Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини ватанга олиб келиш учун Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги, Бостандиқ тумани ҳокимлиги ҳамда Полиция департаменти билан ҳамкорликда зарур ҳужжатларни расмийлаштирди.
Ҳалок бўлган икки нафар ватандошнинг жасади Олмаота аэропортидан Нукус шаҳрига жўнатилган.
Шунингдек, ёнғин вақтида бинодан чиқишга муваффақ бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳам консуллик ва амалий ёрдам кўрсатилиб ҳодиса оқибатида паспортлари йўқолган фуқароларга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилади.
Миграция агентлиги кўмагида авиачипталар харид қилиниб, улар ҳам Ўзбекистонга қайтарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!