$
11899.09 UZS
1.19
₽
141.53 UZS
1.35
€
13298.42 UZS
-37.94
31° Кечаси 18°

ОТБ Ўзбекистонга Орол денгизи сув ресурсларини бошқариш учун 150 млн доллар ажратади

15:49 / 28.09.2022

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 25 йил муддатга, шу жумладан беш йиллик имтиёзли даврга 150 миллион доллар миқдорида кредит беради. Маблағлар “Иқлим ўзгаришига мослашишни ҳисобга олган ҳолда Орол денгизи ҳавзасида сув ресурсларини бошқариш” лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.

Маълумотларига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 194,9 миллион долларни ташкил этади. Ўзбекистон инвестициялари эквивалентида 40,2 млн.

Лойиҳага бошқа иштирокчилар ҳам жалб этилган. Осиё тараққиёт жамғармаси 3 миллион доллар сармоя киритади. Осиё тараққиёт банкининг Юқори технологиялар жамғармаси – 0,3 миллион доллар, фермер хўжаликлари – 1,38 миллион доллар.

Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 7 йил давомида амалга оширилади. Мазкур муддатга “вақтинчалик олиб кириш” божхона режимида рўйхатдан ўтказилган махсус техника, механизмлар ва технологик жиҳозлар шартли равишда божхона тўловлари ва солиқлардан озод қилинади.

Лойиҳани умумий бошқариш ва маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш Сув хўжалиги вазирлигига юклатилган. Жараённи бошқариш Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестициялар лойиҳаларини амалга ошириш маркази томонидан амалга оширилади.

Осиё тараққиёт банки кредитини тўлаш, шунингдек, фоизлар, комиссиялар ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


Бу ҳам қизиқ

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Фойдаланиш имконияти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиб, уларга тегишли давлат рақам бе…
09:26 / 09.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026
Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов 30 октябрь куни Тошкентда озарбайжонлик боксчи Сеймур Исаевга қарши…
11:40 / 08.10.2026
«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумлад…
12:03 / 12.10.2026
Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026
АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда президент Дональд Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилиб, Оқ уй яқинидаги «Халқ уйи» музейига жойлаштирилди. Бу ҳақд…
15:10 / 08.10.2026
АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026
Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган фуқаро ушланди

Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган фуқаро ушланди

Андижон вилоятида фуқаро Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган 64 минг АҚШ долларини пайпоғига яширгани ани…
15:07 / 08.10.2026
13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:58 / 12.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!