Саудия Арабистони Макка шаҳри томон учирилган ҳусийларга тегишли дронни уриб туширди. Бу ҳақда Reuters Саудия бошчилигидаги Ямандаги ҳарбий коалиция вакили Турки ал-Маликийга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, дрон муқаддас шаҳар устидаги тақиқланган ҳаво ҳудудига киришидан аввал йўқ қилинган. Коалиция вакили Макка хавфсизлиги « » эканини таъкидлаган.
Саудия Арабистони 15 сентябрь куни Макка хавфсизлиги бўйича огоҳлантириш эълон қилган. Ҳусийларнинг сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Фараҳ эса шаҳарга ҳужум уюштирилганини рад этиб, бу ҳақдаги хабарларни « » деб атаган.
Сўнгги кунларда ҳусийлар Саудия Арабистонига бир неча бор ҳужум уюштирганини маълум қилган. Улар буни Яманга берилган авиазарбаларга жавоб сифатида изоҳлаган.
Минтақадаги ҳужумлар Саудия Арабистонининг нефть экспорт йўлларига ҳам хавф туғдирмоқда. Хусусан, Ҳормуз бўғозидаги вазият сабаб қироллик нефть экспортида муқобил йўналишлардан фойдаланишга уринмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!