$
12109.02 UZS
75.74
150.31 UZS
1.01
14139.70 UZS
78.81
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон мактабларида касбга йўналтириш 7-синфдан бошланади

15:36 / 08.01.2026

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни парламент ва халққа йўллаган мурожаатномасида касбларни ривожлантириш ва янги меҳнат бозори архитектурасини яратишни келгуси йил учун дастурнинг тўртинчи устувор йўналиши сифатида белгилаб берди.

Давлат раҳбари ҳозирги вақтда янги технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект таъсирида дунёда иш ўринларининг сони, шакли ва мазмуни кескин ўзгараётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, яқин беш йилда мавжуд касбларнинг 30 фоизи тўлиқ автоматлаштирилади, 50 фоизи бўйича эса янги малакалар талаб қилинади.

Ўзгаришларга мослашиш учун янги меҳнат бозори архитектурасини яратиш таклиф қилинди.

“Саноатда — автоматлашган линиялар, аграр соҳада — ақлли технологиялар, транспортда — интеллектуал бошқарув кундалик ҳодисага айланиб бормоқда. Энди мамлакатимизнинг меҳнат бозори мутлақо янги архитектура асосида — касб, малака, технология ва таълимни бирлаштирадиган ягона механизм сифатида ишлаши зарур”, — деди президент.

Президент касбий йўналтириш мактаб давридаёқ бошланишини маълум қилди.

“Мутахассисларнинг фикрича, болада бирор-бир касбга қизиқиш 7-синфдан бошланиб, қайси касбни танлаши 9-синфда тўлиқ маълум бўлади”, — деди у.

Шу боис 9-синф битирувчиларини фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олиш тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бунда олийгоҳларга кириш истагида бўлмаган ёшлар техникумларга юборилади.

Давлат раҳбари яқинда техникумларга замонавий қиёфа ва янгича муҳит олиб кириш бўйича беш йиллик дастурни тасдиқланганини эслатди:

“2026 йилдан бошлаб, ҳар йили камида 100 тадан техникумни тўлиқ таъмирлаб, технологик ва талаб юқори бўлган касбларга мос ҳолда жиҳозлаб борамиз”, — деди у.

Бундан ташқари, Германия, Швейсария, Буюк Британия, Хитой, Корея каби давлатларнинг илғор таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар сони 100 тага етказилади.

Президент, шунингдек, касбга йўналтиришнинг янги шакллари яратилишини маълум қилди:

“2026 йилда 7 та вилоятда, 2027 йилда эса қолган ҳудудларда Илғор касбий маҳорат техникуми ва „Касблар шаҳарчаси“ фаолияти йўлга қўйилади”.

Унинг сўзларига кўра, Илғор касбий маҳорат техникумлари ҳудуддаги бошқа техникумлар учун методик ва амалиёт базаси сифатида фаолият юритса, “Касблар шаҳарчаси” — мактаб ўқувчиларини қурилиш, сервис, қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт, “яшил” энергетика каби соҳалардаги замонавий касбларга йўналтиришга хизмат қилади.

Президент бу тизим мамлакатда уч йил олдин йўлга қўйилгани ва ўқувчилар қамрови 15 фоизга етказилганини айтди.

У келтирган маълумотларга кўра, бугун автомобилсозлик, “яшил” энергетика, қурилиш, транспорт, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, туризм, сервис, IT каби йўналишларда 70 мингга яқин ўқувчи “дуал таълим” асосида ўқиб, ойига 10 миллион сўмгача маош олмоқда.

Энди техникум ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади.

“„Дуал таълим“ асосида ўқитишни самарали ташкил қилган корхоналарга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади; тадбиркорлик рейтингида қўшимча 5 балл берилади; корхоналар ишга олган техникум ўқувчиси учун 1 фоизли ижтимоий солиқ имтиёзи яна уч йилга узайтирилади”, — деди президент.

Стипендиялар ва халқаро ОТМлар

“2026 йилдан бошлаб техникумларда таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади; “аъло” баҳоларга ўқиётган, танлаган касбини пухта эгаллаётганларга эса оширилган миқдордаги стипендиялар берилади”, – деди президент.

Мурожаатномада юқори интеллектуал салоҳиятга эга бўлган кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилди.

“Жиззах политехника институтини Венгриянинг нуфузли „Обуда“ университети бошқарувига бериш бўйича қарор қабул қилдик”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташқари, Японияга ташриф давомида Ўзбекистонда “Сукуба” миллий университети билан ҳамкорликда аниқ фанлар бўйича янги олийгоҳ ташкил қилиш ҳақида келишиб олинган.

Президент, шунингдек, олийгоҳлар битирувчилари учун рақамли экотизим яратилишини айтди. “Энди олийгоҳ битирувчилари ва иш берувчилар ўртасида кўприк бўлиб хизмат қиладиган рақамли экотизим яратамиз”, — деди у.

Унда талабаларнинг академик кўрсаткичлари ва корхоналардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар онлайн тарзда кўриниб туради. Ушбу экотизим битирувчи курс талабалари учун ўзига мос иш топиш, корхоналарга эса малакали кадрларни жалб қилиш имконини беради.

Тиббиёт ҳақида гапирар экан, Шавкат Мирзиёев бу йил соғлиқни сақлаш ходимлари билан икки марта учрашиб, кўриб чиқилган барча масалалар бўйича алоҳида фармон ва қарорлар қабул қилинганини қайд этди.

“Тиббиёт тизимида ҳам касбий таълимни ривожлантириш учун Англиянинг Pearson компанияси билан ҳар бир ҳудуддаги биттадан техникумда халқаро стандарт асосида ҳамширалар тайёрлаш бошланди”, — деди у.

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда Onix юк машинасига урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Тошкентда Onix юк машинасига урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

ЙТҲ натижасида Onix русумли автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари  натижасида вафот этган.
10:05 / 08.01.2026
2026 йил 1 январдан солиқ ҳисоботини кеч топширганлик учун жарималар камайтирилди

2026 йил 1 январдан солиқ ҳисоботини кеч топширганлик учун жарималар камайтирилди

Аввалроқ 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–1108-сонли қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, …
15:24 / 08.01.2026
Ўзбекистонда 2 148 та масжид фаолият юритмоқда – Дин ишлари қўмита

Ўзбекистонда 2 148 та масжид фаолият юритмоқда – Дин ишлари қўмита

Бугунги кунда республикада 2 148 та масжид фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот к…
16:02 / 08.01.2026
АҚШда иммиграция хизмати ходими бир аёлни отиб ўлдирди

АҚШда иммиграция хизмати ходими бир аёлни отиб ўлдирди

BBC хабар берилишича, АҚШнинг иммиграция ва божхона хизмати (ИCЕ) ходими Миннеаполисда ўтказилган рейд вақтида 37 ёшли АҚШ ф…
12:20 / 08.01.2026
8-январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

8-январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

8-январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
14:22 / 07.01.2026
Ўзбекистон мактабларида касбга йўналтириш 7-синфдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида касбга йўналтириш 7-синфдан бошланади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни парламент ва халққа йўллаган мурожаатномасида касбларни ривожлантириш …
15:36 / 08.01.2026
Мадуронинг ўғли кўз ёшлар билан отасига мурожаат қилди

Мадуронинг ўғли кўз ёшлар билан отасига мурожаат қилди

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ўғли — Николас Мадуро Герра АҚШ томонидан отаси қўлга олинганидан сўнг унга омма олд…
17:31 / 07.01.2026
АҚШнинг Венесуэлага ҳужумида 100 киши ҳалок бўлган

АҚШнинг Венесуэлага ҳужумида 100 киши ҳалок бўлган

Бу ҳақда Венесуэла Ички ишлар вазири Диосдадо Кабелонинг сўзларига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
11:12 / 08.01.2026
Сурхондарёда қўйларига ҳужум қилган бўрини ўлдирган фуқаро 8,2 млн сўм жаримага тортилди

Сурхондарёда қўйларига ҳужум қилган бўрини ўлдирган фуқаро 8,2 млн сўм жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда шахси номаълум фуқаролар томонидан бўрини ушлаб, унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинаётгани акс э…
16:18 / 08.01.2026
Оқ уй АҚШнинг 66 та халқаро ташкилотдан чиқишини эълон қилди

Оқ уй АҚШнинг 66 та халқаро ташкилотдан чиқишини эълон қилди

Оқ уй АҚШнинг 66 та халқаро ташкилотдан чиқиши ҳақида расман маълум қилди. Қарорга кўра, ушбу тузилмалар эндиликда Америка м…
08:48 / 08.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!