$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Sputnik / Александр Юрьев

Ўзбекистон Россияга Ту-214 самолётларни ишлаб чиқаришда кўмаклашиши мумкин

15:10 / 23.03.2022

Татаристон ҳукумати Ўзбекистон билан Ту-214 самолётларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш бўйича ҳамкорликни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда Спутник нашри Татаристон президентининг авиация комплекси ва машинасозлик бўйича ёрдамчиси Равил Зариповга таяниб маълум қилди.

“Бугун Ту-214 самолётларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Лойиҳа, албатта, осон эмас. Бу борада Ўзбекистон томонидан ҳам ҳамкорликка умид қиламиз”, - дейди Зарипов.

Унинг аниқлик киритишича, гап самолётнинг айрим эҳтиёт қисмларини биргаликда ишлаб чиқариш ҳақида кетяпти.

Ўз навбатида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоевга кўра, Бирлашган авиация корпорацияси (БАК) билан Тошкент механика заводи аллақачон ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар базаси рўйхатини кенгайтириш бўйича келишувларга эришган.

“Бу, биринчи навбатда, Ил-76 ва Ил-114 самолётлари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга таъсир қилади”, – дейилади хабарда.

Тешабоевнинг қўшимча қилишича, БАК билан Россия авиация саноати эҳтиёжларини қондирадиган Ўзбекистон машинасозлик корхоналари консорциумини яратиш бўйича ҳам келишувга эришилган.

Аввалроқ, РФ Бош вазири ўринбосари Юрий Борисов С.П. Горбунов номидаги Қозон авиация заводида йилига камида 10 та Ту-214 йўловчи самолётларини ишлаб чиқарилаётгани ҳақида маълум қилган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг апрелида Ўзбекистон ва Россия самолётсозлик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини муҳокама қилган. Унда гап биринчи навбатда Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳақида кетган. Мазкур заводда совет даврида “Ил-76” самолётлари, 2012 йилга қадар эса “Ил-114-100” самолётлари ишлаб чиқарилган.

Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси 1941 йилда пайдо бўлган – уруш бошланиши билан 1932 йилда Москва яқинидаги Химки шаҳрида ташкил этилган завод Тошкентга эвакуация қилинган.

Айни пайтда унинг асосий ҳудудида Тошкент механика заводи жойлашган.

 


Бу ҳам қизиқ

Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам ҳаётига зомин бў…
08:53 / 06.11.2026
Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарё вилояти бозорларида пиёзнинг бир килограмми 4–4,5 минг сўмдан сотилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига …
09:36 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган саккиз нафар фуқа…
11:06 / 05.11.2026
Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026
Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухоро вилоятида 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳозиргача иш топмаган. Вилоятда…
11:55 / 04.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!