Бухоро вилоятида 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳозиргача иш топмаган. Вилоятда ишсизлар сони қарийб 40 минг нафарни, даромади ўртача кўрсаткичдан паст бўлган аҳоли сони эса 270 минг нафарни ташкил этади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш бўйича ҳисоботларга расмий ёндашув етарли эмаслигини таъкидлади.
“Бундан буён ъкамбағал оила қолмадиъ деган ҳисобот ўтмайди”, — деди Президент.
Масъулларга хорижда кам иш ҳақи эвазига ишлаётган фуқароларни касбга ўқитиш ва уларни юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш бўйича топшириқ берилди.
Шунингдек, даромади ўртача кўрсаткичдан паст бўлган 270 минг нафар аҳолининг даромадини ўртача ва ундан юқори даражага олиб чиқиш юзасидан туманлар кесимида аниқ режалар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!