Ўзбекистонда 2027 йилда 3 миллион 700 минг гектар яйловни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Бу вазифалар яйловлар деградациясининг олдини олиш ва сув таъминотини яхшилашга бағишланган тақдимотда белгиланди.
Маълум қилинишича, мамлакатда жами 21 миллион 255 минг гектар яйлов мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 40 фоизидан самарали фойдаланилмоқда. Жорий йил якунигача 620 минг гектар яйловни қайта тиклаш, деградацияга учраган майдонларни 10 фоизга қисқартириш кўзда тутилган. 2027 йилда эса деградацияланган яйловлар майдонини 20 фоизга камайтириш режалаштирилган.
Яйловларнинг сув таъминотини яхшилаш мақсадида қўшимча 448 та қудуқ қазиш ва 2027 йилда 1,5 миллион гектар майдонни сув билан таъминлаш белгиланган. Шунингдек, 2026 йил якунигача 1 600 та қудуқ таъмирланади. Бюджетдан ажратилган 100 миллиард сўм ҳисобидан 2026–2028 йилларда жами 323 та суғориш иншооти қурилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, яйловлардан чорвачилик билан бир қаторда экотуризм, асаларичилик, доривор ўсимликлар етиштириш, кўчатчилик, овчилик ва пиллачилик мақсадларида ҳам фойдаланишга рухсат берилади. Бунда яйловларнинг табиий ҳолатини сақлаш ва қайта тикланишини таъминлаш талаб этилади.
Белгиланган чора-тадбирлар яйловлар ҳосилдорлигини ошириш, деградацияни камайтириш ва сув таъминотини яхшилашга қаратилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!