БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, дунё бўйлаб камбағалликдан азият чекаётганлар сони 1,2 миллиард кишига етди. 2026 йил 12 октябрда эълон қилинган ҳисоботда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 2025 йилга нисбатан 51,5 миллион кишига кўпайгани қайд этилган.
БМТ Тараққиёт дастури ва Оксфорд камбағаллик ҳамда инсон тараққиёти ташаббуси тадқиқот маркази тайёрлаган йиллик ҳисоботга кўра, глобал камбағаллик индекси 2010 йилда жорий этилганидан бери илк бор ошган. Бунда аҳоли сонининг ўсиши асосий омиллардан бири сифатида кўрсатилган.
Ҳисоботда келтирилишича, ўта қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпроғини болалар ташкил этади. Камбағалликни баҳолашда муносиб уй-жой, санитария, электр энергияси, овқат тайёрлаш учун ёқилғи, озиқ-овқат ва таълим билан таъминланганлик каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган.
Шу билан бирга, айрим мамлакатларда ижобий натижалар ҳам қайд этилган. Сўнгги 15 йил ичида 33 та давлат камбағаллик даражасини икки баравар камайтирган. Улар орасида Хитой ва Вьетнам каби Осиё мамлакатлари ҳам бор. Миср, Непал ва Тожикистонда ҳам кўп ўлчовли камбағаллик кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланган.
Ҳисоботга киритилган 108 та ривожланаётган мамлакатнинг фақат 13 тасидан янги маълумотлар олинган. Камбағалликдан азият чекаётган аҳолининг катта қисми эса ҳамон Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка ва Жанубий Осиёда истиқомат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!