Ўзбекистонда 2026 йил 12 октябрь ҳолатига кўра, 3,4 миллион тонна пахта хомашёси йиғиб олинди. Бу жорий йил учун белгиланган 4,5 миллион тонналик шартномавий кўрсаткичнинг 76 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, йиғиб олинган пахтанинг 2,6 миллион тоннаси пахта териш машиналари ёрдамида, 848 минг тоннаси эса қўлда терилган. Умумий ҳосилнинг қарийб 75 фоизи механизациялашган усулда йиғиб олинган.
Қўлда терилган пахтанинг 174 минг тоннаси далалар четларини машиналар ҳаракатланиши учун тайёрлаш мақсадида, қолган 674 минг тоннаси эса терим техникаси кира олмайдиган кичик майдонлардан йиғиб олинган.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб пахта йиғим-теримига қарийб 3 мингта юқори унумли пахта териш машинаси жалб қилинган. Уларнинг мингдан ортиғи жорий йилда фермер хўжаликлари ва агрокластерларга лизинг асосида етказиб берилган.
12 октябрь куни машиналар ёрдамида 147 минг тонна пахта терилган. Бир машинага кунига ўртача 50 тонна ҳосил тўғри келган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта йиғим-терими давом этаётганини маълум қилди. Ҳозирча белгиланган 4,5 миллион тонналик кўрсаткичнинг 76 фоизи бажарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!