Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро томонидан ташкил этилган нарколаборатория фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда фаолият юритган лаборатория аниқланган. Ушланган фуқаролар 2003 ва 2005 йилларда туғилган.
Холислар иштирокида хонадондан 5 килограмм 863 грамм прегабалин моддаси, 100 минг дона бўш капсула, иккита электрон тарози, тиббий қўлқоплар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-1-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!