$
11913.35 UZS
14.26
₽
142.39 UZS
0.86
€
13328.66 UZS
30.24
31° Кечаси 18°

Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

09:13 / 14.10.2026

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига “яшил” технологияларни жорий қилиш ва уларнинг экологик хавфсиз фаолият юритишини таъминлаш юзасидан тақдимот билан танишди.

Аввало, Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги иссиқхоналар ҳолати таҳлил қилинди. Ўтган йили махсус комиссия томонидан иссиқхоналар хатловдан ўтказилиб, муайян қисмига экологик тоза энергия манбаларига ўтишига кўмаклашилди. Шу билан бирга, айрим хўжаликларда ҳали ҳам кўмирдан фойдаланилмоқда.

Куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши мумкин.

Шу боис, Тошкент шаҳри ва унга туташ бешта туманда иссиқхоналар учун “яшил” технологияларга асосланган махсус экологик тартиб жорий этиш таклиф қилинди. Иситишда табиий газ, электр, геотермал ва қуёш энергияси, шунингдек, иссиқлик электр станцияларининг иккиламчи иссиқлигидан фойдаланишга рухсат берилади. Шина, пластмасса, битум, мазут, ишлатилган мой ва чиқиндиларни ёқишга йўл қўйилмайди.

Қаттиқ ёқилғида ишлаётган иссиқхоналарга жорий йил 1 декабрга қадар ушбу манбаларга ўтиш таклиф қилинади. Ёқилғини ёпиқ жойда сақлаш, автоматлаштирилган қозонлар ва самарали чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилган бўлиши, кул ва шлакни хавфсиз йиғиш учун шароит, захира генератори мавжудлиги, тутун мўриси минимал баландлик меъёрига мувофиқлиги каби қатъий техник талабларга мос бўлган иссиқхоналаргагина қаттиқ ёқилғидан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.

Жорий йил 15 октябрдан келгуси йил 15 мартга қадар иссиқхоналарда доимий экологик мониторинг олиб борилади. Унда чанг-газ тозалаш ускуналарининг ишлаши, ҳавога чиқарилаётган ташламалар миқдори ва ёқилғи турларига қўйилган талабларга риоя этилиши назорат қилинади. Ўлчов ускуналари ва видеокузатув воситаларидан олинадиган маълумотлар Экология қўмитасининг ахборот тизимига реал вақт режимида узатилади. Мониторингда дронлардан фойдаланилади, жамоатчилик назорати вакиллари ҳам иштирок этади.

Чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилмагани, ташламалар меъёрдан ошгани ёки тақиқланган ёқилғи ишлатилгани аниқланса, белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилади. Зарур ҳолларда иссиқхона фаолияти тўхтатилади.

Иссиқхона хўжаликларининг янги талабларга мослашиши учун молиявий кўмак чоралари ишлаб чиқилган. Экологик ва энергия тежамкор ускуналарни ўрнатишга ҳар гектар учун 50 миллион сўмгача субсидия, етти йил муддатга 3 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратиш таклиф этилди. Мониторинг ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини енгиллаштириш ҳам назарда тутилган.

Шахсий томорқалардаги иссиқхоналарни янгилашга кўмаклашиш бўйича алоҳида таклифлар тайёрланган.

Хусусан, 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш, айланмадан олинадиган солиқдан озод қилиш ҳамда энергия тежамкор тизимлар истеъмол қилган электр энергияси харажатининг ярмини қоплаш таклиф этилмоқда. Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги хонадонларга “яшил” энергия манбалари ва самарали ускуналарни жорий этиш учун 100 миллион сўмгача грант ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Янги “яшил” иссиқхона қуришга 300 миллион сўмгача, мавжудини қайта жиҳозлашга 150 миллион сўмгача имтиёзли кредит бериш назарда тутилмоқда. Иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада эҳтиёжманд оилалар учун экологик хавфсиз иссиқхоналар ташкил этиш режалаштирилган.

Иссиқхоналарда ҳосил бўладиган ифлосланган дренаж ва фильтр сувларини йиғиш, тозалаш ҳамда қайта ишлатиш масаласи ҳам кўтарилди. Бунинг учун махсус оператор фаолиятини йўлга қўйиш ва Оҳангарон туманида зарур инфратузилмани ташкил этиш таклиф қилинди.

Тақдимотда иқлими қулай ҳудудларда замонавий иссиқхоначиликни ривожлантириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Шеробод туманидаги “Сурхон-Агро” эркин иқтисодий зонасига 940 гектар ер ажратилган ва унинг мастер режаси ишлаб чиқилган. Зонада иссиқхоналар ва агрологистика объектларини барпо этиш, шу жумладан, банклар балансидаги иссиқхоналарни бу ерга кўчириш таклиф этилди.

Эркин иқтисодий зонада инвесторлар учун ер ижарасига беш йил давомида ноль ставка қўлланилмоқда, канализация ва ер ости сувлари билан боғлиқ тўловлар бўйича уч йиллик имтиёз берилган. Қўшимча равишда ер участкаларини норматив қийматининг 10 фоизи миқдоридаги бошланғич нарх билан аукционга чиқариш, қиймати 10 миллион доллардан юқори бўлган лойиҳалар ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятидан иссиқхоналарини кўчирадиган тадбиркорлар учун эса ушбу кўрсаткични 1 фоиз этиб белгилаш таклиф қилинди.

Шунингдек, зона иштирокчиларини беш йилга ер, мол-мулк ва фойда солиқларидан, олиб келинадиган иссиқхона ускуналарини божхона божидан озод қилиш таклифи кўриб чиқилди. 400 гектар майдонда иссиқхоналар ва агрологистика объектларини барпо этиб, инвесторларга тайёр лойиҳа сифатида сотиш режалаштирилмоқда. Инфратузилмага 220 миллиард сўм, лойиҳаларни молиялаштиришга 200 миллиард сўм йўналтириш ҳамда 2027 йилда 100 миллион доллар инвестиция жалб этиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга иссиқхоналарнинг жойлашуви, энергия ресурслари манбалари ва уларни етказиб бериш ҳажмини акс эттирувчи рақамли харитани тайёрлаш топширилди. Шунингдек, иссиқхона маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чоралар ишлаб чиқилади.



														
														Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда шахсий томорқалардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш таклиф эти…
10:23 / 14.10.2026

10:14 / 14.10.2026

														
														Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3 миллион 700 минг гектар яйловни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Бу вазифа…
10:08 / 14.10.2026

														
														Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг илғор ривожланиш ҳудудларида ишлайдиган хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи…
09:50 / 14.10.2026

														
														Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

13 октябрь куни АҚШда афсонавий репер Тупак Шакурнинг 1996 йилдаги қотиллигида айбланган Дуэйн “Кеффи Ди” Девис умрбод қамоқ…
09:45 / 14.10.2026

														
														Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро то…
09:33 / 14.10.2026

														
														Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига “яшил” технологияларни жорий қилиш ва уларнинг экологик хавфсиз фаолият юр…
09:13 / 14.10.2026

														
														Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Бугун дунё жуда тез ўзгаряпти. Технологиялар, иқтисодиёт, шаҳарлар, одамларнинг яшаш тарзи янгиланмоқда.
08:55 / 14.10.2026

														
														14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026

														
														Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион …
16:26 / 13.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ …
10:38 / 12.10.2026
Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро то…
09:33 / 14.10.2026
Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг илғор ривожланиш ҳудудларида ишлайдиган хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи…
09:50 / 14.10.2026
Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди…
12:08 / 13.10.2026
Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 9 гектар ер майдонининг 4 гектар қисмини тураржой қурилиши учун расмийлаштириб беришн…
11:19 / 13.10.2026
Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳоди…
14:31 / 13.10.2026
13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026
Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
08:28 / 13.10.2026
Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро ро…
15:17 / 13.10.2026
Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2026 йил 13-октабр куни эълон қилинган ажрими билан Поп …
09:14 / 13.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!