2026-йил 19-октябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати индекси 153 АҚИ ни ташкил этди. ИҚАир маълумотларига кўра, бу “зарарли” даражага мос келади. Пойтахт ҳавосидаги ПМ2.5 майда заррачалари консентратсияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган йиллик меъёрдан 11,6 баравар юқори экани қайд этилган.
Ушбу кўрсаткич билан Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган йирик шаҳарлари рейтингида 13-ўринни эгаллади. Самарқанд шаҳрида ҳам ҳаво сифати ёмонлашиб, АҚИ кўрсаткичи 105 га етди. Бу даражадаги ҳаво, айниқса, болалар, кексалар ва нафас олиш тизими касалликлари бор инсонлар учун хавф туғдириши мумкин.
Ҳаво ифлосланиши кучайган шароитда очиқ ҳавода жисмоний машқларни чеклаш, деразаларни ёпиқ тутиш ва ташқарига чиққанда ҳимоя ниқобидан фойдаланиш тавсия этилади. Хонадаги ҳаво сифатини яхшилаш учун ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш ҳам мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар яқинида атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг қилиш тизимлари ўрнатилмоқда. Дастлабки стансиялар 9-октябрь куни Самарқанд, 15-октябрь куни эса Фарғона аэропортида ишга туширилган. Келгусида бундай ускуналарни мамлакатдаги барча халқаро аэропортлар яқинида ўрнатиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!