$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг ҳар йили санаторийларда даволаниши ташкил этилади

16:14 / 29.04.2022

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

Йиғилишда маълум қилинишича, Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ ёки аҳолининг қарийб 9 фоизини нуронийлар ташкил этади.

Хусусан, кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳар куни ғамхўрлик қилиш, эътиборни кучайтириш бўйича маҳалла даражасида тизим яратилади. Жумладан:

- 16 мингдан зиёд ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг ҳар йили санаторийларда даволаниши ташкил этилади;

- 25 минг нафар шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори-дармонлари, протез-ортопедия мосламалари давлат томонидан олиб берилади, жарроҳлик амалиётларига харажатлари ҳам бюджетдан қоплаб берилади;

- нуронийлар учун стадион, теннис-корт, спорт заллари, бассейн каби спорт иншоотларига ойлик абонементининг 540 минг сўмгача қисми қоплаб берилади;

- кексаларнинг театр ва музейларга чипта олиш харажатлари ҳам тўлиқ қоплаб берилади.

Шу боисдан, Туризм вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 майдан бошлаб кекса авлод вакилларини зиёратгоҳлар, янги барпо этилган боғлар, маданият мажмуалари ва марказларига саёҳатларини бошлаш топширилди.


Бу ҳам қизиқ

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори фуқаронинг савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун техник шартларни р…
14:55 / 28.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026
Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28-октабр куни Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида автомобиль икки…
11:16 / 28.10.2026
Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!