$
11973.48 UZS
38.11
₽
146.59 UZS
1.01
€
13436.64 UZS
4.57
31° Кечаси 18°

Xabardor.uz

Ўзбекистонда товарларни ҳудуд бўйича идентификациялаш тартиби белгиланди

14:12 / 06.03.2022

Ўзбекистонда товарларни ҳудуд бўйича идентификациялаш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қайд этилишича, “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланган. Қонунга кўра, географик кўрсаткич товарни муайян географик обект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белгидир.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Географик кўрсаткич муайян географик обектда жойлашган ва ушбу обектнинг номидан ўзи ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун фойдаланаётган бир неча юридик ёки жисмоний шахснинг талабномасига кўра рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистондан ташқарида доимий яшайдиган жисмоний шахслар ва чет эл юридик шахслари географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказишга ҳамда географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани беришга доир ишларни агентликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали амалга оширади.

Талабноманинг давлат экспертизаси агентлик томонидан амалга оширилади ҳамда у расмий экспертизани ва талабномада ифодаланган белгининг экспертизасини ўз ичига олади. Талабноманинг расмий экспертизаси талабнома Агентликка берилган санадан эътиборан 15 кунлик муддатда амалга оширилади.

Талабномада ифодаланган белгининг экспертизаси талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин 1 ой ичида ўтказилади.

Давлат экспертизаси натижалари асосида агентлик географик кўрсаткични ёки географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини реестрда рўйхатдан ўтказишни патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан 3 иш кунида амалга оширади.

Қонунга кўра, географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома унинг эгасининг географик кўрсаткичдан гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди.

Гувоҳнома географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи реестрда рўйхатдан ўтказилганидан кейин 3 иш куни ичида агентлик томонидан берилади. Гувоҳнома талабнома берилган санадан эътиборан 10 йил давомида амал қилади.

Шунингдек, географик кўрсаткичларни ёки географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун патент божлари олинади. Юридик ва жисмоний шахслар географик кўрсаткични бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказишга ҳақли.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Бу ҳам қизиқ

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026
ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидаги тўртинчи ўйинини «Ал-Қувайт» (Қувайт) клубига қарши ўтказ…
08:21 / 05.11.2026
Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарё вилояти бозорларида пиёзнинг бир килограмми 4–4,5 минг сўмдан сотилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига …
09:36 / 05.11.2026
“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

Ўзбекистонда “Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олган шахсларга автокредит бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш, кон…
14:28 / 06.11.2026
Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!