Ҳар бир обектнинг банк балансида асосли тургани таҳлил қилинади. Харидори бор, лекин сунъий ушлаб турилган обектлар бўйича қонун устуворлиги таъминланади.
Айрим ҳудудларда импорт экспортдан тезроқ ўсиб бораётгани ҳам танқид қилинди. Ўтган йили импорт экспортга нисбатан Тошкент вилоятида 1,9 миллиард долларга, Самарқандда 1,4 миллиард долларга кўп бўлган.
Андижонда бу фарқ 866 миллион доллар, Жиззахда 792 миллион доллар, Бухорода 662 миллион долларни ташкил этган.
Давлатимиз раҳбари ҳар бир ҳоким бундай ҳолатни чуқур ўрганиши ва импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича аниқ чора кўриши шартлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!