$
11861.96 UZS
23.04
₽
147.13 UZS
0.08
€
13278.28 UZS
29.34
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги аълочиси танлови ўтказилади

12:10 / 27.11.2023

Ҳукумат қарори билан “Ёнғин хавфсизлиги аълочиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди.

Унга кўра, танлов 2024 йилдан ҳар йили октябрь – декабрь ойларида ёнғин чиқиш хавфи бўйича I ва II гуруҳга мансуб объектларга эга тадбиркорлар ўртасида навбат билан йиллар кетма-кетлигида ўтказилади (янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган, кенгайтирилаётган, техник жиҳатдан қайта жиҳозланаётган ва капитал таъмирланаётган объектлар бундан мустасно).

Номзодларнинг аризалари танлов эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус электрон ахборот тизими орқали туман (шаҳар) комиссиялари томонидан қабул қилинади (танловда иштирок этиш бепул).

Танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар ўз аризалари билан бирга қуйидагиларни тақдим этади:

➖ тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги умумий маълумот (объектнинг манзили, фаолият тури, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва бошқалар);

➖белгиланган тадбирларнинг бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, фотоальбом, 5 дақиқадан ошмаган, сифати юқори бўлган видеолавҳали тақдимот материали.

Танлов 3 босқичда ташкил этилади:

1-босқичда танловда иштирок этиш учун муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида туман (шаҳар) даражасида саралаш тадбирлари ўтказилади.

2-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари туман (шаҳар) даражасида энг кўп балл тўплаган номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва баҳолайди.

3-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари томонидан тақдим этилган номзодлар ўртасида танлов ўтказилади.

Танловнинг якуний босқичи ҳар йили декабрь ойининг иккинчи 10 кунлигида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Танловда ғолиб деб топилган номзод 100 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади ҳамда унинг фаолияти танлов натижалари расмий эълон қилинган кундан кейинги 2 йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди.


Бу ҳам қизиқ

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026
Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Оних русумли автомобил уриб юборган 20 ёшли қиз шифохонада вафот этди. Йўл-транспорт ҳодис…
11:34 / 26.10.2026
Илон Маск АҚШдаги энг йирик сиёсий донорга айланди

Илон Маск АҚШдаги энг йирик сиёсий донорга айланди

Миллиардер Илон Маск АҚШда Республикачилар партиясини қўллаб-қувватлаш учун 446 миллион доллар ажратиб, мамлакатдаги энг йир…
09:57 / 26.10.2026
"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

Кўргазмада ташриф буюрувчиларга боланинг дунёга келишидан анча олдин — бўлажак онага ғамхўрлик қилишдан бошланиб, хавфсиз ту…
15:45 / 23.10.2026
Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:37 / 26.10.2026
20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

Андижон вилоятида 20 минг АҚШ долларини хорижга ноқонуний олиб чиқишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ха…
09:25 / 25.10.2026
Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган иш…
12:32 / 23.10.2026
NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026
Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!