$
12035.26 UZS
-15.08
151.46 UZS
-1.83
13710.57 UZS
25
31° Кечаси 18°

Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият қандай?

17:11 / 04.12.2023

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой, Дания, Франция ва Нидерландияда кўп сонли болалар пневмония билан касалланаётганлиги тўғрисида хабар қилган эди. Охирги вақтларда Ўзбекистонда ҳам мавсумий касалликлар тарқалиши кўпайган. Ёш болаларда ушбу касаллик бироз оғир кечмоқда.

ССВ матбуот хизмати Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият қандай кетаётганлигини билиш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабековга юзланди.

– Гап шундаки, биз ўткир респиратор инфекциялар тарқалиши занжирини узишга ҳаракат қилишимиз керак, – дейди мутахассис. – Касаллик тарқалишида уч муҳим бўғин бор: касаллик манбаи, юқиш йўли, юқтиришга мойил организм. Агар касалланган болаларни мактабга, боғчага, жамоат жойларига юбораверсак, улар бошқаларга инфекция юқтиришда давом этади.
Ҳар биримиз ўткир респиратор касалликлар, хусусан, гриппни юқтиришга мойилмиз.
Шунинг учун ҳам ота-оналарга касаллик белгилари бўлган фарзандларини боғча ва мактабларга, олий таълим муассасаларига юбормасликни маслаҳат берамиз. Бундай пайтда шифокор кўрсатмасига асосан, уй шароитида зарур муолажаларни олиб бориш мақсадга мувофиқ.
Бундан ташқари, юртимиздаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган.
Аҳоли орасида грипп мавсуми ҳақида “бу – янги пандемия” деган миш-мишлар учрамоқда. Бу гаплар мутлақо асоссиз. Айтиш керакки, бу ҳатто эпидемия ҳам эмас.
Ўткир респиратор касалликлар тарқалиши пойтахтимизда ва юртимизнинг айрим ҳудудларида кўпроқ қайд этилаётгани касаллик тарқалиши эпидемик бўсағага етганига асос бўла олмайди.
Шу сабабдан ҳам ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга етарли асос кўрмаяпмиз.
Ҳозирги вазиятда бизнинг вазифамиз: беморларни алоҳидалаш, уларни жамоат жойларидан узоқда тутиш!
Беморлар мулоқот чоғида доим тиббий ниқобда бўлишлари, ижтимоий масофа сақлашлари, шахсий гигиенага қатъий амал қилишлари шарт.


Бу ҳам қизиқ

Бугун, 28 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 28 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

28-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ27 июль соат 20:00 дан 28 июль соат 20:00 гача
17:02 / 27.07.2026
Ўзбекистонда ислом облигациялари — сукук муомалага киритилади

Ўзбекистонда ислом облигациялари — сукук муомалага киритилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжатга кўра, Ўзб…
10:22 / 29.07.2026
Косон тумани Маҳаллалар уюшмаси бўлими бошлиғига хизмат текшируви тайинланди

Косон тумани Маҳаллалар уюшмаси бўлими бошлиғига хизмат текшируви тайинланди

Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Маҳаллалар уюшмаси бўлими бошлиғи Убайдулла Очиловга фуқарога нисбатан қўпол муомаласи ор…
14:39 / 29.07.2026
Швейсария суди Гулнора Каримова бўйича ишни якунлади, Lombard Odier банки жаримага тортилди

Швейсария суди Гулнора Каримова бўйича ишни якунлади, Lombard Odier банки жаримага тортилди

Швейсария суди Ломбард Одиэрни пул ювишнинг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўрмагани учун 3 миллион Швейсария франки (3,…
15:21 / 28.07.2026
Ҳайдовчиларга огоҳлантириш: жарима балларини ўчириб беришни ваъда қилаётган фирибгарларга ишонманг

Ҳайдовчиларга огоҳлантириш: жарима балларини ўчириб беришни ваъда қилаётган фирибгарларга ишонманг

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХБ) ҳайдовчиларни жарима балларини маълум тўлов эвазига базадан ўчириб беришни та…
12:43 / 28.07.2026
Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига ҳайвон тезагини мажбуран едирди

Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига ҳайвон тезагини мажбуран едирди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 36 ёшли эркак 9 ёшли қизини жазолаш мақсадида унга ҳайвон тезагини олиб келишни бу…
09:34 / 28.07.2026
15 йил ишлаган тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоизигача субсидия берилади

15 йил ишлаган тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоизигача субсидия берилади

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун…
16:10 / 27.07.2026
Uzbek Gift Contest  танловига аризалар қабул қилинмоқда

Uzbek Gift Contest танловига аризалар қабул қилинмоқда

Туризм қўмитаси, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини замонавий турис…
11:28 / 29.07.2026
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қaсим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига бино…
20:20 / 28.07.2026
Андижонда ўзини “президент оиласига яқин” деб таништириб, фуқароларни алдаган гуруҳга ҳукм ўқилди

Андижонда ўзини “президент оиласига яқин” деб таништириб, фуқароларни алдаган гуруҳга ҳукм ўқилди

Андижон вилоятида ўзини “президент оиласига яқин шахс” сифатида таништириб, фуқароларнинг турли масалаларини пул эвазига ҳал…
09:40 / 28.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!