5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли узилишлар кузатилди. Натижада юз минглаб фойдаланувчилар платформаларга кира олмади.
Узилишлар Европа ва Осиё мамлакатлари, шунингдек, АҚШда қайд этилган. Муаммо бошқа йирик платформалар, жумладан ТикТок, Снапчат ва ЁуТубеъда ҳам кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мета компанияси фойдаланувчиларда хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар юзага келганини тасдиқлади.
«Фойдаланувчиларимиз хизматларимизга киришда муаммоларга дуч келаётганидан хабардормиз. Ҳозирда бунинг устида ишлаяпмиз», — деди Мета матбуот котиби Энди Стоун.
Доwндетеcтор маълумотларига кўра, Фаcебоокъдаги узилишлар юзасидан 566,7 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!