$
11913.35 UZS
14.26
₽
142.39 UZS
0.86
€
13328.66 UZS
30.24
31° Кечаси 18°

ЎзПФЛда Майдонлар масаласи кўтарилди

14:24 / 29.11.2022

Бунда нималарга эътибор бериляпти?

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Cоcа-Cола Суперлига ҳамда Про лига стадионларини талаб даражасига олиб чиқиш устида ишлаяпти. 2022-йилнинг ўзида Тошкент, Фарғона, Бухоро ва Хоразмдаги катта стадионлар қайта фойдаланишга топширилди. Прожектор билан боғлиқ муаммолар сабаб чемпионатнинг икки клубига ўз аренасида ўйин ўтказишга рухсат этилмади.

Кубок финали ҳақида жамоатчилик фикри илиқ бўлди. “Бухоро” аренасига 2022-йилги финал иштирокчилари етиб келгач, улар расмий машғулотда иштирок этди. Ҳар икки томон расмийлари, футболчилар майдонга нисбатан бирор эътироз билдирмади. Бу эса финал учрашувини кўтаринки кайфиятда ўтказишга ёрдам берди. Бугун биз мазкур арена майсасини талаб даражасига келтирган мутахассис Учқун Қувонов фикрлари билан қизиқиб кўришни лозим топдик. Мутахассис 2015-йилдан бошлаб шу соҳада фаолият олиб боради. У ўтган давр мобайнида Қарши, Наманган, Бухоро ва Фарғонадаги марказий майдонларни, шунингдек, Тошкентдаги “Жар” стадиони майдонини талаб даражасига келтирди. Айни вақтда мутахассис “Бунёдкор” майсасини яхшилаш ишларини амалга оширмоқда.

“Футбол майдонлари билан ишлаш жуда нозик масала. Чунки бунда тупроқдан тортиб, иқлим шароитига қадар ўрганиш, футболнинг ич-ичига кириб бориш, уни ҳис қилиш талаб этилади. Табиатнинг қатор инжиқликлари, парвариш билан шуғулланувчи мутахассисларнинг майда хатолари ҳам катта ишни барбод қилиши мумкин. Биз Қаршидаги майдонни фойдаланишга топшириш асносида бундай муаммоларнинг барчасига дуч келдик. Қаршида ёз жуда иссиқ, ҳудуд чўл билан ўралган, тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бор эди”, — дея гап бошлади Учқун Қувонов.

“Шундан кейин Европа ва Осиёдаги стадионларни яқиндан ўрганишни бошладик. Сўнгги тўрт йил ичида Туркиянинг “Бешиктош”, “Галатасарай”, “Фенербаҳче” клублари уй ўйинларини ўтказадиган ареналарни ипидан игнасига қадар қараб чиқдик. Кейин Россиянинг “Лужники”, “Ахмат арена”, “Краснодар” каби стадионларида бўлиб, мутахассислар билан фикр алмашдик. БАА сафари давомида Отабек Шукуров тўп сурадиган “Шаржа” ўйингоҳида бўлдик, ўзимизни қийнаётган қатор саволларга жавоб олдик. Булар қаторига Саудиядаги 4 та стадион, Грузиянинг Батуми шаҳридаги катта стадион, Мюнхендаги машҳур аренани ҳам қўшиш мумкин. Уларнинг ҳаммасидан нимадир олдик, изландик. Биз бу билан 4 хил иқлим шароитида майсани қандай парвариш қилиш мумкинлигини ўргандик”. Мутахассис фикрига кўра, агар стадион дренаж тизими ҳамда пойдевори яхши бўлса, у камида 20 йил ва ҳатто ундан кўп вақт давомида ҳам нормал ҳолатда ишлаб бериши мумкин. Агар майса парваришига жиддий эътибор билан ёндошилса, йил давомида у тўлиқ назорат қилинса, витаминлар билан озиқлантирилса, бундай майса 100 йил давомида ҳам яшнаб туради. Бироқ афсуски, айрим футбол клубларида, стадионлар раҳбарларида бундай тушунчанинг ўзи йўқ. Улар майдон ҳолатини табиатнинг ўзига ташлаб қўйган. Бундай аҳволда эса сифатли майдон бўлмайди.

“Бухорога бизни таклиф қилишди. Бизгача бўлган ишни кўздан кечирдик, камчиликларни аниқладик, вилоят раҳбариятига барчасини тушунтириб бердик. Бу ЎзПФЛ талаби эди. Биз 8 ой давомида Бухорога ўз техникамиз, мутахассисларимизни киритиб, жиддий иш олиб бордик. Апрел ойида ЎзПФЛ раҳбарининг ўзи Бухорога келди, барча масала қайта ўрганилди ва стадион футбол ўйинлари учун қайта очиладиган бўлди”, — дейди мутахассис.

“Қоидага кўра, стадион раҳбарияти майдонни қабул қилиб олгач, унда 1 та расмий учрашув ўтказилади ва майдон сифати борасида ҳеч қандай эътироз бўлмаса, биз ишимизни якунлаган бўламиз ҳамда ишни топшириб, стадиондан чиқиб кетамиз. Бироқ Бухорода ҳаво жуда иссиқ. Биз Қаршида бундай муаммоларга дуч келганимиз учун ишдан қочмадик ва раҳбарият илтимосига кўра бутун ёз давомида ҳам майдон парвариши билан шуғулландик. Унинг ҳолати талаб этилган даражада сақланиб турди. Шундан кейин ЎзПФЛ илтимоси билан финал ўйинига қадар майдондан техника ва мутахассисларни олиб чиқмадик. Финал ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Бизнинг Бухорода қиладиган ишимиз қолмади. Бироқ муаммо энди бошланиши мумкин. Чунки стадионнинг ўзи биздан кейин уни парвариш қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин. Одатда ҳар қандай компания майдонда иш бошлагач, унга маҳаллий мутахассислар бириктирилиши, улар ойлаб ишни ўрганиши керак. Чунки компания ўз ишини якунлагач, маҳаллий мутахассислар шу ишни давом эттириши шарт. Майдон майсаси нозик ва инжиқ. У тун-у кун эътибор талаб қилади. Агар озуқани меъёридан кўп ёки кам берсангиз, сувни нотўғри тақсимласангиз, бирор нотўғри парвариш қилсангиз, майдон уч кунда ҳам ҳолатини ўзгартириши мумкин. Қолаверса, майдон кейинчалик ҳам яхши ҳолатда сақланиши учун зарур техника воситалари керак. Афсуски, Бухорода бундай техника йўқ. Менга маълум бўлишича, ЎзПФЛ раҳбари Бухоро вилояти ҳокими ва БНҚИЗ раҳбари билан учрашувда бу масалани кўтарган ва улар қишга қадар техника сотиб олишга ваъда беришган. Агар шундай қилинмаса, майдон келаси мавсумда ЎзПФЛ қўяётган талаб даражасидан чиқиши мумкин”.

 

ЎзПФЛ майдон техникаси масаласида ҳам икки йилдан буён бош қотиради. Бундай техника бугунга келиб қатор стадионларда мавжуд эмас. Биз Андижон, Бекобод, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё майдонларини ўрганиш жараёнида ҳам техника талабини қўйганмиз. Мазкур талаб 2023-йилги мавсум олдидан клублар сметасидан ўрин олиши кўзда тутилган.

Афсуски, халқаро ўйинлардан кейин “Насаф”, “Пахтакор”, “Локомотив” каби стадионлар майсасида ҳам толиқиш бор. Эндиликда мазкур стадионлар майса масаласида жиддий бош қотирмоқда. АГМК майсани алмаштириши лозим, Намангандаги стадионда эса янги мутахассислар айрим камчиликларга йўл қўйиб, сал қолса майдон ҳолатини бузиб қўйиши мумкин эди. Жиззахдаги арена майсаси 2023-йил учун қабул қилинмайди. Муаммоларни тўлиқ ҳал қилиш эса вақт талаб этади.

“Биз Диёр билан 2017-йилда танишгандик. Майдон масаласида суҳбатлашиш учун у Қаршига келди. Ўтган вақт давомида ҳамкорликда ишлаб келдик. Сўнгги 5 йил билан солиштирса, майдонлар кескин яхшиланди. ЎзПФЛ вилоятлар раҳбарларининг стадионларга бўлган муносабатини ўзгартириш учун тинимсиз ҳаракат қилаётганидан доим хурсанд бўламан. Албатта бирданига катта талаб қўйиб бўлмайди. Йўқса, Ўзбекистонда 4-5 та стадиондан бошқаси қолмайди. Ҳаммаси босқичма-босқич кетяпти. Агар клублар ўз чиқимлари қаторига майса парваришини ҳам қўшишни одатга айлантиришса, ҳаммаси янада яхшироқ бўлади. ЎзПФЛ ҳозир шунинг ҳаракатида экани кишини қувонтиради. Чунки агар сиз сифатли футбол кўрмоқчи бўлсангиз, бунинг учун биринчи навбатда сифатли майдон керак бўлади”.

Мутахассис республикадаги бошқа майдонлар ҳақида ҳам фикр билдирди: “Пахтакор” клуби узоқ вақт давомида майдонга жиддий эътибор берди ва ҳамкасбларимиз у эрда катта ҳажмдаги ишни бажаришди. “Локомотив” клуби ҳам тажрибали мутахассислар билан ишлаган, унинг майдони ҳам узоқ йиллар яхши ҳолатда турди. “Турон” клубини ҳам шундайлар қаторига киритиш мумкин. Раҳбарият яхши майдон қилиш учун ҳеч нарсани аямади, улар ўзлари изланиб, ўрганиб, Яйпанда ажойиб майдон барпо қилишди. Агар қолган клублар ёки вилоятлар раҳбарияти ҳам бир йилда битта майдон учун камида 500-600 миллион сўм ҳаражат қилиш шарт эканлигини онгли равишда тушуниб этса, бизда яхши майдонлар кўпаяди. Қайтараман, сўнгги 2 йилда майдонлар масаласида яхши ўзгаришлар бор. Бироқ тўхтаб қолмаслик керак. Чунки кимларнингдир умуман ишламаслиги оқибатида АГМК, “Турон”, “Жар”, “Локомотив”, “Пахтакор” каби клублар тўп сурадиган майдонларга жуда катта зўриқиш тўғри келяпти. Бир жойни тўғирласанг-у, бошқаси шу жойни барбод қилиб турса, бу адолатдан эмас”, — дейди Учқун Қувонов.


Спорт


														
														Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Кеча, 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб …
16:24 / 07.10.2026

														
														«Текинга жанг қилишга тайёрман».

«Текинга жанг қилишга тайёрман».

Мелиқўзиев чемпионлик жанги учун гонораридан воз кечмоқчи.
16:09 / 07.10.2026

														
														Осиё ўйинлари якунланди.

Осиё ўйинлари якунланди.

Жорий йилги Осиё ўйинларида умумий ҳисобда Ўзбекистон атлетлари 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медалга сазовор бўл…
15:43 / 04.10.2026

														
														Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа турнир яримфиналига чиқди ва финал йўлланмаси учун баҳсда КХДР ва Япония жамоалар…
16:19 / 25.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон Самарқанддаги шахмат олимпиадасида олтита жамоа билан иштирок этмоқда. 1-турда эркакларнинг учта жамоаси Ямайка, …
08:25 / 17.09.2026

														
														Нурсултон Рўзибоев UFC жангида Майкл “Веном” Пейжга ютқазди

Нурсултон Рўзибоев UFC жангида Майкл “Веном” Пейжга ютқазди

Франция пойтахти Парижда ўтказилган UFC Fight Night турнирида ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев британиялик Майк…
09:33 / 06.09.2026

														
														Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

АҚШ Мудофаа вазирлиги 30 ёш ва ундан катта ҳарбий хизматчиларда тестостерон етишмовчилигини мажбурий текширишни назарда туту…
09:27 / 04.09.2026

														
														"Бунёдкор" клубига 5 миллиард сўм ажратилди

"Бунёдкор" клубига 5 миллиард сўм ажратилди

Қайд этилишича, маблағ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сонли "Спорт соҳасини молиялаштири…
18:08 / 01.08.2026

														
														“Менга ҳурматсизлик қилманг” – Месси

“Менга ҳурматсизлик қилманг” – Месси

Месси португалиялик ҳакамга эътироз билдирди.
17:03 / 12.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг илғор ривожланиш ҳудудларида ишлайдиган хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи…
09:50 / 14.10.2026
Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3 миллион 700 минг гектар яйловни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Бу вазифа…
10:08 / 14.10.2026
Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 9 гектар ер майдонининг 4 гектар қисмини тураржой қурилиши учун расмийлаштириб беришн…
11:19 / 13.10.2026
Наманганда 250 млн сўмдан ортиқ пулни кредит ваъдаси билан олган гумонланувчи ушланди

Наманганда 250 млн сўмдан ортиқ пулни кредит ваъдаси билан олган гумонланувчи ушланди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида Телеграм орқали фуқароларга кам фоизли кредит ваъда қилиб, улардан 250 миллион сўмдан…
09:20 / 13.10.2026
МрБеастнинг Ўзбекистонга ташрифи режа асосида якунланди

МрБеастнинг Ўзбекистонга ташрифи режа асосида якунланди

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси америкалик блогер Jimmy Дональдсон, яъни МрБеастнинг Ўзбекистонга т…
11:58 / 14.10.2026
Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026
Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 22 ёшли теннисчи Мария Тимофеева 63-ўринга кўтари…
12:48 / 13.10.2026
«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумлад…
12:03 / 12.10.2026
Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим тизимига масъул раҳбар…
15:12 / 13.10.2026
Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2026 йил 13-октабр куни эълон қилинган ажрими билан Поп …
09:14 / 13.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!