$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Параспорт бўйича мутахассислар «Эл-юрт умиди» жамғармаси ёрдамида хорижга малака ошириш учун жўнатилади

11:15 / 18.10.2022

Жорий йилнинг 14 октябр куни Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Унга биноан, Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ташкил этилиб, ушбу институт илмий-таълим муассасаси сифатида фаолият юритади.

Институт параспорт бўйича мутахассислар, тренерлар, йўриқчи-услубчилар малакасини ошириш, уларни хорижда ўқитиш ва чет эллик мутахассислар тажрибасини ўрганиш ва бошқа тегишли фаолият турларини амалга оширади.

Мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

1. Тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш);

2. Илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;

3. Хорижда тажриба орттириш;

4. Мустақил ўқиб билим орттириш;

5. Масофавий таълим.

Мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви ёхуд янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан Институт ташаббусига кўра шартнома асосида ташкил этилади.

Мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

1. Педагогик қайта тайёрлаш;

2. Касбий қайта тайёрлаш;

3. Махсус ўқув курсларда ўқитиш.

Параспорт бўйича мутахассислар «Эл-юрт умиди» жамғармаси ёрдамида хорижга малака ошириш учун жўнатилади.

Муассасани сақлаш харажатлари 2022 йилда республика бюджети маблағлари доирасида, 2023 йилдан давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Институт вақтинчалик Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси 126-уй биносида фаолият кўрсатади ва келгусида уни Тошкент шаҳрида барпо қилинаётган «Олимпия шаҳарчаси»да жойлаштирилиши назарда тутилган.


Спорт


														
														Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистоннинг «Ала-Арча» миллий боғида узунлиги 732 метр бўлган осма шиша кўприк қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда миллий …
10:32 / 08.11.2026

														
														Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026

														
														“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

Бугун, 27 октябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” к…
08:35 / 27.10.2026

														
														Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг “Фулҳем” футбол клуби Британия тажрибаси ва стандартлари асосида Янги Тошкентда футбол академиясини ташкил этиш и…
17:05 / 25.10.2026

														
														Роналду 300 млн доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда

Роналду 300 млн доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026/2027-йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад топувчи футболчиси бўлиши кутилмоқда…
15:35 / 19.10.2026

														
														Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Кеча, 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб …
16:24 / 07.10.2026

														
														«Текинга жанг қилишга тайёрман».

«Текинга жанг қилишга тайёрман».

Мелиқўзиев чемпионлик жанги учун гонораридан воз кечмоқчи.
16:09 / 07.10.2026

														
														Осиё ўйинлари якунланди.

Осиё ўйинлари якунланди.

Жорий йилги Осиё ўйинларида умумий ҳисобда Ўзбекистон атлетлари 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медалга сазовор бўл…
15:43 / 04.10.2026

														
														Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа турнир яримфиналига чиқди ва финал йўлланмаси учун баҳсда КХДР ва Япония жамоалар…
16:19 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ахборот хизма…
09:25 / 05.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Бу мамлакат пахтачилиги тарихидаги реко…
15:53 / 05.11.2026
Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилотининг уй-жой сотиб олиш бўйича шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар…
14:21 / 06.11.2026
Фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар оиласига 220 млн сўмгача ёрдам берилади

Фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар оиласига 220 млн сўмгача ёрдам берилади

Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар…
14:28 / 05.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026
Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!