$
12042.05 UZS
68.15
155.03 UZS
0.21
13744.80 UZS
44.26
31° Кечаси 18°

Профессионал бўлмаган ҳакам туфайли ногирон бўлиб қолган боксчи

10:54 / 22.04.2024

Мазкур видеони ижтимоий тармоқларда кўрмаган одам бўлмаса керак, бу профессионал боксчи Причард Колон. Хўш, у қандай қилиб бу ҳолатга келиб қолган?
Бундан 9 йил аввал иқтидорли Притчард Колон америкалик Террелл Уилямсга қарши шов-шувли жанг ўтказган, шундан сўнг у комага тушиб қолади ва ўшандан бери тўшакка михланиб ётибди. Биз Виржиниядаги ўша жангнинг даҳшатли тафсилотларини эслаймиз ва профессионал спорт олами қанчалик хавфли эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтамиз. Тўғри, профессионал спортда гонорар юқори бўлиши мумкин, лекин шунга яраша ҳаётингизни катта хавф остига қўйишингизга тўгри келади.

Притчард ўзининг профессионал фаолиятини 2013 йилда бошлаган, бунга қадар қаторасига беш марта Пуерто Рико чемпиони бўлган. Колон профессионал боксдаги дебютида нокаут билан ғалаба қозонади. Кейин кетма-кет жанг ўтказа бошлайди ҳамда уларнинг аксарият қисми муддатидан олдин якунлайди.

Мағлубиятга учрамаган спортчининг карьераси тезлик билан юқорига кўтарилди ва Притчарднинг 17-профессионал жангида ўша нохуш воқеа содир бўлади. Жангнинг биринчи дақиқаларидан бошлаб Уилямс рақиби бошининг орқа қисмига зарбалар бера бошлайди, ҳакам эса бунга эътиборсизлик қилади. Бундай зарбалар “қуён зарбалари” деб номланади. Одатда фермерлар ушбу техникадан фойдаланади. Жониворларнинг қимматбаҳо юнггига зарар етказиб қўймаслик учун қуёнларни бошнинг орқа қисмига кучли зарба берган ҳолда ўлдиришади.

Бироқ бокс рингида бундай зарбалар тақиқланган. Сабаби оддий - улар жуда хавфлидир. Ва одатда, улардан фойдаланиш тўғридан-тўғри дисквалификацияга олиб келади. Аммо ўша жангда ҳакам нафақат Уилямсни дисквалификация қилишга шошилмади - ҳатто ундан очко ҳам олиб ташлагани йўқ!

Притчард ҳакамга рақибининг “ноқонуний” зарбаларига ишора қилди, аммо у ҳеч қандай реакция билдирмади. Кейин Колоннинг жаҳли чиқиб қасос сифатида рақибининг белдан паст қисмига урди. Ва - мана “сюрприз” - Притчарддан дарҳол иккита балл олиб ташланади.

Фақат еттинчи раундда ҳакам Уилямсни бошнинг орқа қисмига мунтазам зарбалар бергани учун жазолашга қарор қилди. Шу билан бирга, Колон шифокорга бош айланаётгани ҳақида ишора қилди, аммо жангни давом эттирди. Тўққизинчи раундда илгари ҳеч қачон нокдаунга учрамаган Притчард уч дақиқа ичида икки марта нокдаунга учради. Ўрнидан туриб, Колон ўз бурчагига йўл олди, у ерда унинг жамоаси жанг тўхтатилган деб ўйлаб, боксчининг қўлқопларини ечишни бошлади. Бироқ бундай бўлмади ва ғалаба Уилямсга ёзилиб, Притчард дисквалификация қилинди.

Қаҳрамонимиз кийиниш хонасига қайтиб келгач, шифокорлар ва жамоадошларига ўзини ёмон ҳис қилаётгани айтади ва йиқилиб тушади. Боксчи мияси шикастланган ҳолда касалхонага ётқизилди, у операция қилинди, шундан сўнг комага тушиб, олти ойдан кўпроқ вақтни палатада ўтказди. Колон ҳеч нарсани сезмайдиган одам сифатида комадан чиқди. Бир пайтлар у “капалак каби милтиллаган ва ари каби чаққан”. Аммо ҳозир, қарийб етти йил давомида спортчи нормал гапириш ва ҳаракат қилиш қобилиятидан маҳрум бўлиб, тўшакда ётибди.

Афсуски, бу ҳолат профессионал боксдаги ягона ҳолат эмас ва содир бўлаётган воқеаларни ўзгартириб бўлмайди. Бокс расмийлари бундай даҳшатли оқибатларга олиб келган барча хатоларни ҳисобга олишлари ва спортни хавфсизроқ қилиш учун ҳаракат қилишлари керак. Тўғри, сиз қоидаларга мувофиқ бокс ўтказиш учун спортчиларга мурожаат қилишингиз шарт эмас, балки спортчиларнинг соғлиғи учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари керак бўлган рингдаги ҳакамларга мурожаат қилишингиз керак.

Narzulla aka ishxona, [22.04.2024 10:37]


Лайфстайл


														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

														
														Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Секин ҳаёт (slow living) нима?“Slow living” — бу ҳар бир кунни, ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир дақиқани онгли равишда яшаш фалса…
12:18 / 26.05.2025

														
														Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекаси бўлиш — бу оддийликда мукаммаллик яратиш санъатидир. Уй бекалари — оиланинг юраги, муҳитнинг меъмори.
15:19 / 30.04.2025

														
														“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсумида собиқ полиция ходими Хван Чжун-Хонинг онаси ролини ижро этган актриса Ли Жу-ши…
09:46 / 04.02.2025

														
														Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Балансли нонушта қилиш яхшироқ умумий овқатланиш билан боғлиқ бўлиб, танангизни руҳий ва жисмоний қийинчиликларни енгиш учун…
13:32 / 25.01.2025

														
														Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Флагман нафақат инновацион камера, балки одатий стандартларни ўзгартирувчи ноёб орқа панель дизайнини ҳам олади.
11:13 / 25.01.2025

														
														Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Санкт-Петербургдаги Luxury World Spa компанияси “Криптосауна” лойиҳасини тақдим этди. Янги маҳсулот ASIC (криптовалюта қазиб…
10:35 / 25.01.2025

														
														Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ушбу тадқиқот амалга оширилгандан сўнг ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ошган.
15:29 / 18.01.2025

Бу ҳам қизиқ

Трамп ва Путин 1,5 соатлик телефон мулоқоти ўтказди

Трамп ва Путин 1,5 соатлик телефон мулоқоти ўтказди

Кеча, 4 июль куни Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Доналд Трамп телефон орқали мулоқот қилди. Кремл маълум…
14:44 / 05.07.2026
Тўқаев яна президент бўлиши мумкин.

Тўқаев яна президент бўлиши мумкин.

Унинг президентлик муддати ноллаштирилди
17:02 / 07.07.2026
Тошкентда И Халқаро ислом сивилизатсияси форуми иш бошлади

Тошкентда И Халқаро ислом сивилизатсияси форуми иш бошлади

Бугун, 7-июль куни Тошкентдаги Ислом сивилизатсияси марказида “И Халқаро ислом сивилизатсияси форуми: тинчлик, бағрикенглик …
10:29 / 07.07.2026
Қозоғистон бензин экспортига қўйилган тақиқни яна ярим йилга узайтириши мумкин

Қозоғистон бензин экспортига қўйилган тақиқни яна ярим йилга узайтириши мумкин

Қозоғистон Энергетика вазирлиги бензин, дизел ёқилғиси ҳамда қатор нефт маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловни яна олти о…
15:00 / 05.07.2026
7 июль кунги об-ҳаво прогнози

7 июль кунги об-ҳаво прогнози

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезл…
16:26 / 06.07.2026
АҚШда камида 25 киши аномал иссиқдан ҳалок бўлди

АҚШда камида 25 киши аномал иссиқдан ҳалок бўлди

Дам олиш кунлари АҚШда ҳаво ҳарорати 100F (38 даража)дан юқори бўлганлиги туфайли ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, бу эса АҚШда ре…
14:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда алифбони янгилаш бўйича қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда алифбони янгилаш бўйича қонун қабул қилинди

7 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун ло…
13:15 / 07.07.2026
“Ташаббусли буджет”нинг навбатдаги мавсуми бошланади

“Ташаббусли буджет”нинг навбатдаги мавсуми бошланади

Жорий йилнинг 15-июлидан “Ташаббусли буджет” жараёнининг 2026-йилги иккинчи мавсуми старт олади. Жараён қуйидаги босқичларда…
14:40 / 07.07.2026
Россия ҳужумидан кейин Украина пойтахти тутун ичида қолди

Россия ҳужумидан кейин Украина пойтахти тутун ичида қолди

“Ёнғинлар туфайли Киевни қора тутун қоплади. Аҳолисига деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш ва иложи бўлса, уйда қолиш тавсия этила…
11:38 / 06.07.2026
Европада кондитсионерлар сиёсий баҳс марказига айланди

Европада кондитсионерлар сиёсий баҳс марказига айланди

Европада кузатилаётган рекорд даражадаги жазирама фонида кондитсионерлар атрофидаги сиёсий баҳслар кучаймоқда.
14:45 / 07.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!