Бугун, 7-июль куни Тошкентдаги Ислом сивилизатсияси марказида “И Халқаро ислом сивилизатсияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусидаги нуфузли халқаро форум ўз ишини бошлади.
Форум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилот (ИCЕСCО) ҳамда қатор халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Нуфузли анжуманда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 300 га яқин делегатлар иштирок этмоқда. Улар орасида давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва диний уламолар бор.
Форум доирасида ислом сивилизатсиясининг бой илмий ва маданий мероси, тинчлик ва бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш, шунингдек, замонавий даврда илм-маърифатнинг ўрни ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!