Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Қизил китобга киритилган бир дона Тян-Шан қўнғир айиғи ва уч дона ёввойи тўнғизни овлаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган.
Рейд давомида оқ рангли «Niva Legend» русумли автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Унинг устки юкхонасидаги саккизта қоп ичидан бир дона айиқ ва уч дона ёввойи тўнғизнинг тана бўлаклари топилган.
Шунингдек, автомобилдан уч дона сойли стволли ов қуроли, МС-2112 русумли силлиқ стволли ов милтиғи, «Монза» русумли ўқланган ов қуроли, 7,62 калибрли тўртта ўқ, 43 дона 7,62 калибрли жанговар ўқ-дори, 56 дона майда сочмали ўқ, 13 дона якка жанговар ўқ, иккита бинокль, иккита овоз пасайтирувчи мослама, пичоқлар, фонарлар, болта ва бошқа буюмлар аниқланган
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!