Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида чақалоқ кўринишидаги болалар ўйинчоғи ичига “гашиш” яширган 56 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Нурафшон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилган. Унда Бектемир тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Nexia 3 автомобили тўхтатилиб, текширилган.
Текширув вақтида автомобилда бўлган, 1970 йилда туғилган Г.А. исмли аёлнинг буюмлари орасидаги чақалоқ кўринишидаги ўйинчоқ ходимлар эътиборини тортган. Ўйинчоқнинг вазни одатдагидан оғирроқ бўлгани сабабли у текширилган.
Тақдим этилган маълумотларда воқеа бўйича кейинги ҳуқуқий жараёнлар ҳақида маълумот берилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!