Туркияда соғлиғи ёмонлашиб, Истанбул аэропортида ҳушини йўқотган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси даволаниб, Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 11-октябрь куни хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркияга ишлаш учун борган А.С. соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли меҳнат фаолиятини давом эттира олмаган ва Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган. У авиачипта харид қилиб, аэропортга келганида аҳволи кескин ёмонлашиб, ҳушини йўқотган.
Фуқаро шошилинч равишда Истанбул шаҳрининг Бошакшеҳир туманида жойлашган Çам ве Сакура шаҳар шифохонасига олиб борилган ва зарур тиббий муолажаларни олган. Даволаниш харажатларининг бир қисми Туркияда яшаётган ўзбекистонлик саховатпеша ватандошлар кўмагида қопланган.
Бош консулхона ва Мигратсия агентлиги фуқаронинг ҳолатини назоратга олиб, унинг Ўзбекистонга қайтишини ташкил этиш бўйича амалий чоралар кўрган. Натижада 19 ёшли йигит тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Ватанга қайтарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!