Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган иккита Damas ва XCMG русумли автокранга урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси 9 октябрь куни соат 13:50 ларда Себзор кўчасидаги 9-оилавий поликлиника қаршисида содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 1985 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва транспорт воситалари орасидаги масофани сақлай олмаган. Оқибатда у светофор қаршисида тўхтаб турган учта транспорт воситасига урилган.
Ҳодиса оқибатида иккита Damas ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Бошқа жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!