Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини амалга оширди. Бу ҳақда «Бангкок Post» газетаси хабар берди.
Парвоз Таиланднинг Сураттхани вилоятидаги Ҳарбий-ҳаво кучлари базасида амалга оширилган. Парвоз олдидан бўлажак учиш режаси муҳокама қилинган брифингда қирол Маха Вачиралонгкорн (Рама Х) ҳам иштирок этган. Муваффақиятли қўнишдан сўнг қирол қироличани кутиб олиб, унга гулдаста топширган.
Нашр маълумотларига кўра, қиролича Сутхида катта учувчилик тажрибасига эга. У 2010 йил 13 май куни Cessna T-41Д самолётида тайёргарликдан ўтганидан сўнг илк учувчилик лицензиясини олган. Унинг турли ҳаво кемаларидаги умумий парвоз вақти 1 188 соатга етган. Бу вақт ичига Boeing 737-400 ва Boeing 737-800 йўловчи самолётларидаги 480 соатдан ортиқ парвозлар ҳам киради.
Қиролича бир ўринли қирувчи самолётда мустақил учишга Saab JAS 39D Gripen икки ўринли ўқув-жанговар самолётида тайёргарлик кўрган ва унда 10 соатдан ортиқ парвоз қилган.
Шунингдек, Сутхида қироллик вазифалари доирасида қиролга ички ва халқаро рейсларда ҳамроҳлик қилиб, иккинчи пилот сифатида ҳам фаолият юритиб келади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!