Давлат раҳбари сўнгги йилларда Марказий Осиёдаги муносабатлар муҳити сезиларли ўзгарганини таъкидлади. Унга кўра, давлат раҳбарлари мунтазам учрашиб, масалаларни очиқ муҳокама қилмоқда, умумий ечимлар топиб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек, XXIасрда минтақани ривожлантиришга қаратилган Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани тузиш жараёнларининг якунланиши тарихий воқеа сифатида қайд этилди.
Мирзиёев Марказий Осиё ва қўшни минтақалар ўртасидаги ҳамкорликнинг навбатдаги босқичини белгилаш зарурлигини билдирди. Шу мақсадда давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш таклиф қилинди.
Президент иқтисодий ҳамкорликни ҳам янги даражага олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш билан бирга, давлатлар ўртасида якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. Бу борада «Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот» формуласи илгари сурилиб, 2027 йилда Хива шаҳрида Марказий Осиё ва Озарбайжон бизнес форумини ўтказиш таклиф қилинди.
Шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини молиявий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун махсус платформа яратиш таклиф этилди. Минтақани глобал савдонинг қуруқликдаги муҳим йўналишларидан бири ва йирик иқтисодий фаоллик марказига айлантириш мақсадида Инфратузилмавий ривожланиш бўйича кенгаш тузишни тезлаштириш ҳамда унинг биринчи мажлисини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!