Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирнинг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг асосий мақсади миллий фильмлар, сериаллар, анимация ва рақамли маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқиш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантиришдан иборат.
Тақдимотда 20 дан ортиқ телерадиоканал, 15 дан зиёд ОТТ/ВОД ва онлайн платформа, 7 та давлат ташкилоти ва соҳавий муассаса, шунингдек, қарийб 40 та киностудия, медиа компания, ижодий жамоа ва кинотеатр вакиллари ҳамда мустақил ижодкорлар иштирок этди. Уларга тадбир дастури, иштирок этиш шартлари ва рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида маълумот берилди.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, ТCМ доирасида халқаро кўргазма, форум ва муҳокамалар, бизнес учрашувлари (Б2Б), лойиҳалар намойиши ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилади. Тадбирда 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Халқаро контент бозорининг ташкилотчиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази. Тадбирда иштирок этиш ва рўйхатдан ўтиш бўйича батафсил маълумотни www.tcm.uz сайтидан олиш мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!