$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Сафоев Президент нутқига рус ОАВ билдирган муносабатни танқид қилди

11:00 / 02.09.2022

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев жорий йилнинг 31 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган маросимдаги нутқига Россия ОАВларида берилган муносабатларни “популистик ваҳима” сифатида баҳолади. Сафоев бу ҳақда “Twitter” саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган маросимдаги нутқига Россия ОАВларида берилган “муносабатлар”ини ўқиб чиқдим.

Мустабид тузум қатағон қурбонлари хотирасини ёд этган Ўзбекистон президентининг мувозанатли, босиқ ва ўта самимий нутқига мутлақо ноадекват муносабат. Ўзи мунозара нима ҳақида? Мустабид тузум шафқациз ва бераҳм бўлганлигими?

Ёки ҳалок бўлганлар ҳақиқатан ҳам ғайриинсоний қатағон қурбонлари бўлганлигими? Ақли тўғри ва хотираси аниқ бўлган ҳеч қайси инсон у ёки буни сўроқ қила олмайди.

Тузумга қарши, Ватан озодлиги учун ўз овозини баланд кўтаришга журъат этган минглаб юртдошларимиз учун полигон ва қабристон бўлиб қолган жойда ўтган маросимда мен ҳам қатнашдим. У чин қалбдан, ёруғ ва тантанали, қандайдир самимий, инсоний тарзда ўтди.

Айнан шу жойда жаллодлар томонидан ўз ўлимини жасорат билан қабул қилганлар олдидаги қарзимизни инсоний равишда қайтардик. Бу энди шов-шувли сиёсийлаштириш ва популистик ваҳима учун сабабми?” – дея ёзган Содиқ Сафоев..


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистонда содир этилаётган кибержиноятларнинг 90 фоизи чет давлатлардан туриб амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар ваз…
11:45 / 08.10.2026
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026
Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

6–8-октабр кунлари Туркманистоннинг Аваза шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг уруғчилик масалалари бўйича Ҳукуматлара…
17:27 / 08.10.2026
Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

10:54 / 09.10.2026
Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов 30 октябрь куни Тошкентда озарбайжонлик боксчи Сеймур Исаевга қарши…
11:40 / 08.10.2026
АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026
«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 8-октабр куни «Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга нисбата…
17:51 / 08.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026
Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўр…
11:03 / 08.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!