$
11857.35 UZS
-33.83
139.32 UZS
-2.51
13746.23 UZS
-7.11
31° Кечаси 18°

Самарқандда уй-жойга муҳтож фуқаролар учун субсидия тартибида бериладиган кўп хонадонли тураржойлар қурилмоқда

01:18 / 17.12.2021

Куни кеча, АОКА томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун вилоят ҳудудлари бўйлаб медиа-тур ташкил этилди.

Маълум қилинишича, аҳолини замонавий уй-жой билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида массивда 10 та 16 қаватли 928 хонадонли тураржой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг биринчи чорагида 3 та 16 қаватли ва 2 та 25 қаватли тураржой бинолари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шунингдек, келтирилишича, уй-жойга муҳтож фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Қорасув массивида субсидия тартибида бериладиган кўп хонадонли тураржой бинолари қурилмоқда.

Қайд этилишича, 2022 йилда «Ширин» маҳалласи (собиқ Рофе Ҳамроев номли жамоа хўжалиги) ҳудудидаги жами 210 гектар ер майдонида жойлашган 1 788 та турар ва нотураржой объектларини ҳамда Самарқанд шаҳрининг вокзал орти ҳудудидаги «Матонат», «Майсазор», «Меҳнат», «Ипак йўли», «Темирйўлчилар» ва «Барака» маҳалларида жойлашган 3 304 та шаҳар кўркини бузаётган, архитектура ва шаҳарсозлик нормаларига жавоб бермайдиган эски ҳовлиларни қонунда белгиланган тартибда кўчириб, ўрнида кўп қаватли тураржой бинолари, савдо мажмуалари, туристик ва кўнгилочар мажмуалар барпо этиш белгиланган.

Ўз навбатида, пресс-тур иштирокчилари массивдаги янги таълим ва тиббиёт муассасаларига ташриф буюришди. Хусусан, 81-умумий ўрта таълим мактабида бўлишди.

Вилоят ХТБ бошлиғи Зебинисо Шодиеванинг маълум қилишича, Самарқанд вилоятида таълим, хусусан мактаб соҳасини ривожлантириш учун 2017-2021 йилларда Республика бюджетидан 883 млрд. сўмдан ортиқ, маҳаллий бюджетдан эса қарийб 46 млн. сўм маблағ ажратилган.

2021 йилнинг март ойида инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 32 миллиард сўм маблағи ҳисобига қурилиб, шу йилнинг 6 сентябрида фаолиятини бошлаган, умумий ўқувчи сиғими 1 680 ўринли бўлган мазкур мактабда, ҳозирги кунда 67 та синфда 2 334 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун 1-синфдан инклюзив таълим дастури асосида ўқитиш йўлга қўйилган.

Келтирилишича, мактабда 115 нафар олий маълумотли педагог ходимлар фаолият юритади. Муассасада 6 та биология, кимё ва физика фанларидан лаборатория хоналари, 2 та компьютер ва 4 та чет тили фан хоналари ҳамда ўқувчиларни касбга ўргатиш мақсадида ўғил ва қиз болалар учун 2 та технология хонаси, 168 ўринли фаоллар зали ва 200 ўринга мўлжалланган ошхона мавжуд. Шунингдек, юқори ва бошланғич синф ўқувчилари учун 2 та спорт зали ва 5 та очиқ спорт майдонлари ҳам бор.

Медиа-тур иштирокчиларининг галдаги манзили Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг Қорасув массивида қурилаётган янги биноси бўлди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инженеринг компанияси ва «Самтиблойиҳа» МЧЖ томонидан қурилаётган янги бинонинг қурилиш ишлари 2019 йилнинг октябрь ойида бошланган.

Қайд этилишича, 2022 йил март ойида очилиши режалаштирилган мазкур, 330 ўринга мўлжалланган бинода оғир аҳволда ётқизиладиган беморлар учун 45 ўринли алоҳида реанимация бўлими мавжуд бўлади. Ушбу тиббиёт муассасасини қурилиш ва жиҳозлаш учун 108 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Маълум қилинишича, Бутунжаҳон тараққиёт банкининг шошилинч ёрдам ривожлантириш лойиҳаси асосида 3 513 300 АҚШ доллари ажратилган. 

Мазкур маблағга МСКТ, ангиограф, замонавий эндоскоплари, УТТ аппаратлари, лапороскоплар, лаборатория аппаратлари ва бошқа янги технология олиб келиш режалаштирилган.

Келтирилишича, 2021 йил РШТЁИМ Самарқанд филиали учун бюджет орқали 278 420 000 сўм янги аппаратура ва асбоб ускуналар олинган.

Қайд этиш жоиз, вилоят бўйлаб пресс-тур давом этмоқда ва бугун халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Э. Турдимов жорий йил якунлари ва 2022 йил режалари юзасидан аҳолига мурожаат қилиши режалаштирилган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбек бокс афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

Ўзбек бокс афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

Руфат Рисқиев 1974 йилда Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпиони бўлган.
09:28 / 15.08.2026
Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигид…
09:58 / 17.08.2026
Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ йирик қоидабузарликлар аниқланди.
15:09 / 17.08.2026
Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Аёлларнинг Украина Қуролли Кучларига сафарбар қилиниши, ҳатто жароҳатсиз ҳам аёллар учун кўп сонли жароҳатлар ва соғлиқ муам…
17:31 / 15.08.2026
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ17 август соат 20:00 дан 18 август соат 20:00 гача
17:34 / 17.08.2026
Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи операторлар фаолияти тартибга солинади. Бу президент…
12:10 / 17.08.2026
Омскдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланган

Омскдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланган

Россиянинг Омск шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бинода юз берган ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланган.
13:23 / 16.08.2026
2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов UzReport каналига берган интервьюсида 2030 йилгача мамлакатдаги …
10:04 / 17.08.2026
Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду 2026 йил якунида профессионал фаолиятини тугатиши мумкин. Бу ҳақда футболчи “В…
11:45 / 17.08.2026
Беларусда 10-синф ўқувчиларига дрон бошқариш ва тактик тиббиёт ўргатилади

Беларусда 10-синф ўқувчиларига дрон бошқариш ва тактик тиббиёт ўргатилади

Беларусда 10-синф ўқувчилари учун ҳарбий-амалий тайёргарлик дастури кенгайтирилмоқда.
14:33 / 14.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!