Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват яратиш режалаштирилганини маълум қилди. Натижада электр энергияси ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 129 миллиард киловатт-соатдан ошиши, қайта тикланувчи энергия улуши эса 54 фоизга етиши кутилмоқда.
Давлат раҳбари ўтган йилларда энергетика лойиҳаларини тайёрлаш ва инвесторлар билан ишлаш бўйича катта тажриба тўпланганини қайд этди. Эндиликда ҳамкорликнинг янги босқичига ўтилиб, ҳар бир инвестиция нафақат янги қувватлар яратиши, балки энергия таъминоти ишончлилигини ошириши ва йўқотишларни камайтириши кераклиги таъкидланди.
Қайд этилишича, яқинда имзоланган фармон билан ёқилғи-энергетика соҳасида давлат ва бизнеснинг вазифалари аниқ ажратилган. Янги босқичда лойиҳаларни амалга ошириш очиқ рақобат, шаффоф қоидалар ва келишилган шартларнинг изчил бажарилиши тамойилларига асосланади.
Белгиланган режага кўра, 2030 йилгача янги энергетика қувватларини ишга тушириш, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!