Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду тўп сураётган Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби 2 ноябрь куни Тошкентда “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашувда иштирок этиш учун Роналдунинг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФИФА собиқ агенти Равшан Салимов ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Салимовнинг ёзишича, у “Ал-Наср” менежерлари билан суҳбатлашган. Унинг таъкидлашича, Роналдунинг Тошкентга келиши бўйича якуний қарорни жамоа бош мураббийи қабул қилади.
“Ал Насср” раҳбарияти олиб бораётган ташкилий ишларга қараганда Роналду Тошкентга келади”, деб ёзган Салимов.
Учрашув Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасининг тўртинчи тури доирасида ўтказилади. Келтирилган маълумотларга кўра, мусобақанинг дастлабки икки туридан сўнг “Пахтакор” икки очко билан тўққизинчи, “Ал-Наср” эса бир ғалаба ва бир мағлубият билан саккизинчи ўринда бормоқда.
Ҳозирча Роналдунинг Тошкентга келиши расман тасдиқланмаган. Унинг сафарда иштирок этиши бўйича якуний қарор жамоа бош мураббийига боғлиқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!