Ярим йилда Ўзбекистонга 6,5 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 6 565 410 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Мазкур даврда Ўзбекистонга жами 205 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган. Шундан:
эркаклар – 3 627 564 нафар;
аёллар – 2 937 846 нафар.
Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:
0-18 ёш – 777 620 нафар;
19-30 ёш – 1 089 647 нафар;
31-55 ёш – 3 390 402 нафар;
56 ёш ва ундан катталар – 1 307 741 нафар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!