$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Термиз туманидаги “Томорқа мактаби” фаолияти билан танишди

12:51 / 26.02.2026

Давлат раҳбари дастлаб сув хўжалигида маҳаллийлаштирилган техника ва ускуналар тақдимоти билан танишди.

Сув тежаш технологиялари ва замонавий ирригация тизимларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш орқали харажатларни камайтириш, иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, фермер ва аҳолининг талабини тезкор таъминлаш мумкинлиги таъкидланди.

Президент бу йўналишга янада кўпроқ эътибор қаратиш, бунда илмий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Томорқа мактаби” аҳолини ўз томорқаларидан самарали фойдаланиш, сердаромад экин турларини жорий этиш, маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлашнинг замонавий усулларини ўргатишга ихтисослашган. Муассаса банкларнинг молиявий кўмагида фаолият юритмоқда.

Энг муҳими, бу ерда ишсиз ва кам таъминланган оилаларнинг барқарор даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашилади. Мазкур жараёнда деҳқончиликнинг илмий асослари, юқори даромадли маҳсулот етиштириш технологиялари ва замонавий томорқачилик усуллари амалий равишда ўргатилмоқда.

Инновацион мактаб Термиз, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Ангор ва Жарқўрғон туманларини қамраб олган бўлиб, унинг таркибида ўқув биноси, уч гектар иссиқхона ҳамда уч гектар ўқув-тажриба майдони мавжуд.

Иссиқхонада Сурхондарё шароитига мослаштирилган банан, папайя, розмарин, лаванда, лимон, анжир, брокколи, булғор қалампири ва бошқа экинлар етиштирилмоқда. Шунингдек, кўчатчилик ва гулчилик йўлга қўйилган, томчилатиб суғориш тизими жорий этилган.

Мактабда Сурхондарё шароитида бир йилда уч марта ҳосил олиш амалиёти ўқитилмоқда. Ўқув жараёнига олимлар, мутахассислар ва тажрибали деҳқонлар жалб этилган.

Шу пайтга қадар 1300 нафарга яқин ишсиз ва камбағал оила аъзоси махсус курсларни тугатиб, ўз томорқаси ёки ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали ўзини ўзи банд қилган. Ҳоким ёрдамчилари ҳар ойда 220 нафардан, йилига 2700 нафаргача томорқа ва ижара ер эгаларини ўқишга йўналтирмоқда. Тингловчилар учун йўлланма ёки ваучер тизими орқали ўқиш харажатлари қоплаб берилади.

Курсда қатнашувчиларга юқори даромадли экинлар экиш ва бир сотих ердан ўртача 10-15 миллион сўм даромад олиш методикаси амалиётда кўрсатилади. “Агростар” компаниялари эса тингловчиларни уруғ ва кўчатлар билан таъминлаб, етиштирилган маҳсулотларни харид қилишни ташкил этади.

Давлат раҳбари мактабда томорқадан уч марта ҳосил олиш амалиёти, саноатлашган боғлар ва сув тежовчи технологиялар тақдимоти билан танишди. Мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, қайта ишлаш ва қўшилган қиймат яратиш, ҳудуд учун янги бўлган ўсимликлар, шу жумладан цитрус ва тропик мевалар етиштиришни ўзлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

 



														
														17 та олийгоҳ Олий таълим вазирлиги тизимига ўтказилди

17 та олийгоҳ Олий таълим вазирлиги тизимига ўтказилди

Ўзбекистондаги 17 та олий таълим муассасаси энди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади.
17:49 / 03.10.2026

														
														Токиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушландиТокиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул

Токиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушландиТокиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул

Япониянинг Токио шаҳрида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга ол…
15:06 / 03.10.2026

														
														Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Болалар омбудсма…
15:00 / 03.10.2026

														
														Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

2026 йил 5–6-октабр кунлари Тошкент шаҳрида «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2026» халқаро тадбири доирасид…
14:42 / 03.10.2026

														
														Атакама чўли кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Атакама чўли кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Дунёдаги энг қурғоқчил ҳудудлардан бири ҳисобланган Чилининг Атакама чўлида 2026 йил бошидаги кучли ёмғирлардан сўнг 200 дан…
10:53 / 03.10.2026

														
														Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Янги тадқиқотга кўра, Қуёш тизимининг ташқи сайёралари — Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун — Қуёш оқ митти юлдузга айланганидан…
09:54 / 03.10.2026

														
														Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Ҳодиса 30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган FZ 1073 рейси бортида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи п…
09:29 / 03.10.2026

														
														Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россиянинг жанубий ҳудудларидан бирида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Д.У. ватанга қайтарил…
09:24 / 03.10.2026

														
														Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

«Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган CICA Media Forum доирасида Боку Конгресс марказида…
17:28 / 02.10.2026

														
														«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15:49 / 02.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Болалар омбудсма…
15:00 / 03.10.2026
14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи…
17:01 / 30.09.2026
Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

2026 йил 5–6-октабр кунлари Тошкент шаҳрида «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2026» халқаро тадбири доирасид…
14:42 / 03.10.2026
Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ўтказилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ўтказилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади. Келаси йилдан 4-синф ўқувчиларининг олимпиада туман бос…
14:14 / 30.09.2026
Польша уруш шароитида давлатни бошқариш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Польша уруш шароитида давлатни бошқариш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Польша Миллий мудофаа вазирлиги мамлакатнинг уруш ва замонавий хавфсизлик таҳдидларига тўлиқ тайёргарлигини таъминлашга қара…
09:41 / 03.10.2026
Токиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушландиТокиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул

Токиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушландиТокиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул

Япониянинг Токио шаҳрида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга ол…
15:06 / 03.10.2026
Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон …
14:01 / 30.09.2026
Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Ҳодиса 30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган FZ 1073 рейси бортида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи п…
09:29 / 03.10.2026
Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги 100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат…
15:47 / 30.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!