$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ Самарқанд саммити доирасида Еврокомиссия Раиси ўринбосари билан учрашди

16:27 / 17.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд саммити доирасида Еврокомиссия Раиси ўринбосари Валдис Домбровскис бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистоннинг ЕИ институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини, шу жумладан, минтақавий шериклик форматида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Валдис Домбровскис давлатимиз раҳбарига Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляен ва Европа кенгаши Президенти Шарл Мишелнинг самимий саломларини етказди. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қўллаб-қувватланди.

Учрашувда ўзаро мулоқотлар ва самарали алмашинувлар фаоллашгани, савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик суръати ошиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми жорий йил бошидан 65 фоизга ошди. Европанинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари билан амалга оширилаётган ва истиқболдаги лойиҳалар портфели 20 миллиард евродан зиёдни ташкил қилмоқда.

ЕИ институтлари билан фаол мулоқотни, энг аввало, иқтисодий йўналишда давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Бунда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилиш, мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши, “GSP+” преференциялар тизимида иштирок этиш билан боғлиқ масалалар эътибор марказида турибди.


Бу ҳам қизиқ

Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарё вилоятида университетнинг учинчи босқичида таҳсил олаётган талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сот…
15:56 / 21.09.2026
23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:30 / 22.09.2026
Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле компанияси ва Ирландиянинг Маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси (ДПC) ўртасидаги олти йиллик низо компанияга 403 милл…
10:04 / 22.09.2026
Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий меро…
15:19 / 21.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026
Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026
Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026
Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Бугун Президент Администрацияси раҳбари Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби билан учрашди. Унда ўзаро алоқаларни ривожлантириш м…
09:13 / 22.09.2026
Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларига Ҳин…
09:47 / 22.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!